Бир неча кун аввал пневмонияга чалиниб, касалхонага ётқизилган актриса Азиза Ёқубова тузалганини маълум қилди.

Фото: Instagram / @aziza_yoqubova

«Ассалому алайкум, азиз мухлисларим. Аллоҳнинг хоҳиши, сизнинг дуоларингиз билан пневмониядан тузалиб, уйимга чиқиб олдим. Менда Cовид чиқмади, кучли пневмония дейишди. Айрим сабабларга кўра, ўпкамни МСКТ қилдира олмадим. Аллоҳнинг мўъжизаси билан шифо топдим. Вақти соати келганда қандай мўъжиза эканлигини айтаман. Барча шифокорларга, соғайиб кетишимни тилаган барчага миннатдорчилигимни билдираман», — дейди актриса.