• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ота-онасининг қаршилигига қарамай актрисаликка қадам қўйган Болливуд юлдузлари (фото)

    Аксарият актёр ва актрисалар фарзандлари ёки оила аъзоларини кино санъатига кириб келишига йўл қўймайди. Балки улар бошидан ўтказган қийинчиликлар учун қарши чиқар ёки танлаган касбидан афсуслангани учун шундай йўл тутар. Лекин кино санъатига чинакам муҳаббат қўйганлар ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишда ўзида куч топади, худди қуйида келтирилган қаҳрамонлар каби.

    Соха Али Хон

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Соха Али Хон – актриса Шармила Тагор ва крикетчи Мансур Али Хоннинг қизи. У 25 ёшида актриса бўлишга қарор қилган, аммо бунга ота-онаси қарши чиққан. Ҳаттоки унинг акаси актёр Саиф Али Хон ҳам ҳайрон бўлган. Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактабининг магистр даражасига эга бўлган Оксфорд университетининг битирувчиси Соха банкда ишлаган, аммо 2004 йилга ҳаммасидан воз кечиб, кино санъатига қадам қўйган.

    «Мен актриса бўламан, деб ўйламагандим. Аммо банкда ишлагандан сўнг бу касб меники эмаслигини англаб етдим. Аввалига актриса бўлсам, барча акам ва онам билан мени таққослайди ва осон йўлни танлаганимни таъкидлашади, деган фикр бор эди. Аммо ортиқ кута олмасдим, театр ва рол ижро этишни яхши кўрардим», − дейди илк дебютини «Юрак кўпроғини сўрайди» фильмида Шахид Капур билан ижро этган Соха.

    Бхуми Педнекар

    Фото: «indiaf.ru»

    Фото: «indiaf.ru»

    Конференцияларнинг бирида нутқ сўзлаган Бхуми оиласига актёрлик ҳақида гапириш осон эмаслигини тан олган, чунки унинг оиласида кино соҳасига алоқадор ҳеч ким йўқ эди.

    «Мен ота-онамни актриса бўлишимга қандай ишонтириш ҳақида ўйлар эдим. Бобом бир вақтлар театрда рол ижро этган бўлсада, фильмларда қаҳрамон бўлиш оиламиз учун тақиқланган эди. Шунингдек, мен юрист, муҳандис ва шифокорлар орасида улғайдим. Улар менинг қароримни худди душманлардек қабул қилди ва мени бу йўлдан қайтаришга уринди», − дейди Бхуми.

    16 ёшга тўлган Бхуми кино мактабига боришга қарор қилади ва тўловни амалга ошириш учун талабалик кредитидан фойдаланади.

    «Нима қилишни билмас эдим, аммо ўжарлигим ҳам қолмади. Кино мактабига ўқишга кирган бўлсамда, у ердан четлаштирилдим. Бу ролларни ёмон ижро этганимдан эмас, балки интизом учун эди. Бу эса ҳаётимдаги энг катта пушаймонлардан бири бўлиб қолди. Шундан сўнг ота-онам умуман актёрлик ҳақида ўйлашимни тақиқлади ва бир неча ой мобайнида ўқишимга тўланган кредитнинг қарзини тўлади», − дейди Бхуми.

    Унинг учун ҳаммасини қайтадан бошлаш жуда қийин бўлган. Аммо Бхуми Yash Raj Films кастинг бўлимидаги ишлаб чиқариш уйига ишга киради ва у ерда 5 йил ишлайди. 2015 йилга келиб, Аюшман Хурана бош ролни ижро этган «Қувватингни бер/ Менинг келиним ХХЛ» фильмида рол ижро этган.

    Кангана Ранаут

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Кангананинг отаси тадбиркор Амардип ва онаси мактаб ўқитувчиси Аша ҳар доим қизининг шифокор бўлишини орзу қилар эди. Мактабдан сўнг Кангана Симладаги Илмий коллежга ўқишга киган, лекин у жуда яхши ўқишига қарамай, бу касбда ишлай олмаслигини англаган.

    «Мен дастлаб шифокор бўлишни истар эдим. Аммо талабалар илм олишнинг бир неча вариантига эга, мен Деҳлига кўчиб ўтдим ва у ерда ўзимни театрда синаб кўришга қарор қилдим», − дейди актриса.

    «Ҳали бир қарорга келиб улгурмасимданоқ, суратларимни реклама агентликларига юборганман. Ҳаттоки француз тилини ҳам ўрганишни йўлга қўйган эдим, чунки Парижда моделлар учун бир қанча имкониятлар мавжуд эди. Кейинчалик мактабни ташлаганимни билган ота-онам мени уйдан ҳайдаган. Орамиздаги муносабатлар ҳам тўхтаган. Кейинчалик Мумбайга кўчиб кетдим, мен учун жуда қийин дамлар эди. Улар мени қийинчиликда қолганимни билгач, пул юборишган, лекин мен қабул қилмадим», − дейди Кангана.

    У бир қанча қийинчиликларни енгиб ўтиб, бугунги кунда Ҳиндистоннинг энг таниқли актрисасига айланган.

    Каришма Капур

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Капурлар сулоласида деярли барча эркаклар кино соҳасига алоқадор, аммо аёлларга бу борада рухсат берилмаган. Шунинг учун ҳам Каришма кино оламига кириб келганида, унинг отаси Рандхир қизининг қарорини қабул қилмаган. У фильмларда рол ижро этадиган аёлларни ёқтирмас эди. Аммо Каришма ва унинг онаси Бабита ўз қарорида содиқ қолди. 17 ёшида Каришма мактабни ташлаб, «Севги гаровлари» фильмида бош ролни ижро этди.

    Жанви Капур

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Оммавий ахборот воситалари кўпинча Шридевининг қизлари – Жанви ва Кушини Кардашяннинг ҳиндистонлик сингиллари деб атайди. Ёшлигиданоқ омманинг эътиборида бўлган қизлар Болливудда юлдузга айланиши аниқ эди. Аммо ундай бўлмади.

    «Жанви фильмда суратга тушмоқчи эканлигини айтди, аммо мен бунга қарши эдим. Болливуд ёмон жой эмас, уни жуда яхши биламан. Лекин она сифатида унинг турмуш қурганидан хурсанд бўлар эдим», − дея таъкидлаган актрисанинг марҳума онаси Шридеви.

    Эҳтимол, Шридеви ўзи  кўрган қийинчиликларни қизига раво кўрмаганлиги учун ҳам қарши бўлгандир. Аммо Жанви ўзининг дебютини 2018 йил «Юрак уриши» фильми билан бошлади ва буни кўриш унинг онасига насиб этмади.

    Сара Али Хон

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Саиф Али Хон ягона қизи Сара ота-онасининг изидан бориб, актриса бўлишни хоҳлаётганини билгач, унинг қароридан норози бўлган. Чунки ушбу соҳада 25 йилдан буён ишлаган актёр ўз касбини беқарор, деб билади.

    Шунинг учун қизини Нью-Йоркдаги Колумбия университетига тарих ва сиёсатшуносликдан таълим олиши учун юборган. Ўша вақтда унинг қизи оғир вазнга эга бўлиб, фильмларда рол ижро этиши ҳақида бирор нарса дейиш қийин эди.

    «Дадам менга актриса бўлишимга имкон берадиган иккита шартни қўйди, биринчиси, олий маълумотли бўлиш. Иккинчиси вазн йўқотиш. У иккинчи шартни амалга оширолмайди, деб ўйлаганди», − дейди Сара.

    «Саранинг малакасини ҳисобга олса, у Нью-Йоркда бемалол ишлаши ва яшаши мумкин. Актрисалик унга нима учун кераклигини тушунмайман», − дейди Саиф Али Хон. Аммо Сара буни амалга оширди. У уч йилда ўқишни тамомлаб, бир ярим йил вазни устида ишлади. У дебют ролини «Кедарнатх» фильмида ижро этди ва айнан дебют роли учун «Энг яхши актриса» мукофотига сазовор бўлди.

    Мавзуга доир:

    • Болливуд юлдузларининг хориждаги нуфузли олийгоҳларда актёрлик маҳоратини ўрганаётган фарзандлари (фото)
    • Фото: Болливуд юлдузлари фарзандлари билан айни ёшда қандай кўринишга эга бўлган?
    • Болливуд актёрларининг ўзига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизлари (фото)
    • Болливуд юлдузларининг уларнинг изидан боришни истамаган фарзандлари (фото)

    27.11.2020, 10:34   Изоҳ (0)   49660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жейсон Момоа «Аквамен»нинг саратонга чалинган ёш мухлиси билан видеоқўнғироқ орқали боғланиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини таъсирлантирди (видео)

    26.11.2020, 20:46

    «Қурилиш: Усмон» сериалида роль ижро этаётган актёр Маъруф Отажонов Туркия телеканали томонидан эътироф этилди (видео)

    25.11.2020, 20:47

    Алёнушка, Аёзбобо ва Кашей: Совет эртак-фильмлари қаҳрамонларининг фожиали тақдири (фото)

    25.11.2020, 18:22

    Хорижий фильмларда суратга тушган турк актёрлари (фото)

    25.11.2020, 14:59

    «Кўнгил кўчалари»даги Суқсур ҳозир қаерда? У нега киноларда кўринмай қолди? (фото)

    25.11.2020, 12:34

    Экранда хунук қизларни гавдалантирган турли миллатларга мансуб гўзал актрисалар (фото)

    25.11.2020, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.