• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Бу жаҳаннамнинг ўзгинаси». Голливуд актрисалари мураккаб ролларига қандай тайёргарлик кўради? (фото)

    Санъат оламида ўзига яраша қийинчиликлари бор. Унинг нозик ва гўзал кўринган вакиллари баъзида қийинчилик билан ролларга тайёрланишига тўғри келади.

    Деми Мур

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актриса 1997 йилда суратга олинган «Аскар Жейн» роли учун бир қўл билан «отжимание» қила оладиган даражада тайёргарлик қилган. У билан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида фаолият юритадиган Стивен Хелвенстон шуғулланган. Мур дублёр ёрдамидан фойдаланишдан бош тортган. Деми қийин трюкларни бажариш учун каскадёр ёрдамидан фойдаланиши мумкинлиги, лекин бу билан одамлар бу каби тайёргарликларда нималарни босиб ўтишига тўғри келишини ҳис қилмаслигини айтган. Аммо Деми Мурга биргина юқори савияли тренернинг ўзи камлик қилган ва «Троя» фильми учун Бред Питтни тайёрлаган, Тоби Магуайрни «Ўргимчак одам»га айлантирган Грегори Жуан-Роше ёрдамидан ҳам фойдаланган.

    Энн Хэтеэуэй

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    2012 йилда суратга олинган «Таҳқирланганлар» фильмида суратга тушиш учун 11 кило вазн ташлаган. Бу ҳали ҳаммаси эмас Кристофер Ноланнинг «Қора рицар: Афсонанинг қайтиши» фильмида роль ижро қилиш учун актриса нафақат озиши, балки пластикаси устида ишлашига ҳам тўғри келган. Ундаги мушук-аёл роли учун тикилган либос жуда ҳам тор ва ёпишиб турадиган бўлган, бундай кийимда эса камчиликларга кўзга ташланиб қолиши мумкин эди. Cinema Blend’га берган интервьюсида Энн тренерлар уни суратга оладиган майдончада ёрдам берадиган «мушак хотираси» шаклланадиган даражада тайёрлантирганини маълум қилган. Шунингдек, у жанг санъати машқларини бажарган вақтида кимнидир уриб юбориш мумкинлиги ҳақида ўйлаш ва машқлар осонмаслигини таъкидлаган. Тренерларнинг маълум қилишича, Энн учун тузилган дастурга кўра у деярли веганлар парҳезига амал қилган. У дублёр қизлардан мотивация олгани ва бирга ишлаш жараёнида қизларнинг эркаклар бажарадиган қийин трюкларни бажариши кишини илҳомлантиришини таъкидлаган.

    Зои Салдана

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Жеймс Кэмероннинг «Аватар» фильмида актрисанинг ҳақиқий юзи ва танаси кўринмаганига қарамай, бошқа сайёралик малика Нейтирининг ролини ижро қилиш учун Зои даҳшатли даражада оғир тренировка билан шуғулланган. Бундан ташқари, у камондан ўқ отиш, жанг санъати ва от минишни ўрганишига тўғри келгани етмагандек, фильмда қаҳрамони гаплашадиган наъви тилини ўзлаштиришига тўғри келган. Аммо Зои ушбу тил билан танишиш қизиқарли бўлганини билдирган. Ушбу кўникмаларни ўзлаштириш учун 6 ой сарфлаган, профессионал жангга тайёрланиш билан эса умумий 18 ой кетган. Аммо бу ўзлаштирган кўникмалари унга «Галактика қўриқчилари» кинолентасидаги Гамора ролига ёрдам берган. Зоини «Аватар»нинг кейинги қисмларида ҳам кўришимиз мумкин.

    Алисия Викандер

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Актриса 2018 йилда Лара Крофт ролини ижро қилиш учун анча тайёргарлик кўриши, жисмонан ва руҳан қаҳрамон ролига мос бўлишига тўғри келган. Шунга қадар нозик бўлган актриса мазкур ролдан кейин спортчиларга хос қоматга эга бўлгани, аммо бу унга осон бўлмаганини билдирган. У Грэм Нортоннинг шоусида бунга қадар ҳаётида ҳеч қачон бундай оғирликни кўтаришига тўғри келмаганини маълум қилган. У тўрт ой мобайнида залда доимий равишда машқ қилган, аралаш жанг санъати ва оғир атлетика, бокс, сузиш билан шуғулланган. Шундан кейин нозик қиз бир уришда рақибларини ағдарадиган даражадаги кучли қаҳрамонга айланган. Тренировка вақтида актрисанинг мушаклари 6 килога кўпайган. Суратга олиш ишлари якунланганидан кейин Грэм Нортонга берган интервьюсида у уч ҳафтадан кейин, шуғулланишда эришган натижасини йўқотганини айтган. «Мен ҳамиша шундай бўлиб қоламан деб ўйлагандим», — дея ҳазиллашган.

    Эмили Блант

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Айрим актрисалар «Бошқарув бюроси» фантастик фильмида профессионал раққоса ролини ижро қилиш масъулиятидан қочган бўлиши мумкин, лекин Эмили эмас. У лойиҳа билан танишиб чиққанидан кейин дарҳол уни ижро қилишга розилик берган. У парҳез тутиши мумкинлиги, балериналар туфлисини кия олишини айтган. Тайёрланиш учун у 6 кун давомида 2 соатдан Нью-Йоркдаги фитнесс студияда шуғулланган. Седар-лейк балет гуруҳида амалиёт ўтаган. Қомати балериналарникига ўхшаши учун балиқ ва мевали парҳез қилган. У елкаси шишиб кетгани, умуртқаси ичида илон бордек туюлганини билдирган. Бундай тайёргарликдан кейин у 2014 йилда аскар аёл ролини ижро қилишда қийналмаган.

    Линда Хэмилтон

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    1984 йилда экран юзини кўрган «Терминатор» фильмидаги ишлатилган эффектлар, актёрлар маҳорати, шунингдек, Линда Хэмилтоннинг ижроси мухлислар эътирофига сазовор бўлган. Унинг қўрқмас ҳарбий командир қаҳрамони ўз даврида феминистлар учун рамз бўлган. Линданинг вазни 50 кило бўлган ва унга бириктирилган тренер унинг кўринишидан кўнгли тўлмаган. 13 ой давомида Линда оғир ва кардио-тренировка билан шуғулланган. Қурол ишлатиш ва дзюдо ҳам унинг шуғулланиш дастуридан ўрин олган. У ҳарбий операцияларни амалга оширишни, душман қаерда эканлигини, ҳарбийлар ўлик ёки тирикларни қандай қилиб ажратишини ўрганганини маълум қилган. Актриса бу даҳшатли даражада оғир бўлганини қўшимча қилган. Линданинг шунча уринишига қарамай, тренернинг кўнгли тўлмаган. «Тренерим мен океанда 20 килоли оғирликдаги рюкзак билан сузсам, кўнгли тўларди, лекин мен ўғлимга керак эдим», — деган у. Аммо шунча машқлар бесамар кетмаган — «Терминатор 2: Қиёмат куни» кинопрокатда биринчи қисмдагидан 6 марта кўп маблағ йиғган, Линда гавдалантирган қаҳрамон эса тарихда қолган.

    Мавзуга доир:

    • Голливуд фильмларида эркаклар ролини ижро этган 5 машҳур актриса (фото)
    • Аёл қаҳрамон ролини ижро қилган эркак актёрлар
    • Жанг саҳналарини суратга олишда дублёрлардан фойдаланмайдиган актрисалар
    • Реклама мақсадида ўрнатилиб, киносаноат рамзига айланган ёзув. Голливуд ҳақида қизиқарли фактлар

    29.11.2020, 12:46   Изоҳ (0)   48792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актриса Гулзода Исроилова кинодаги узоқ йиллик танаффуси ва оиласидан ажрашиш сабабини маълум қилди (видео)

    29.11.2020, 10:23

    Нью-Йоркда Шукроналик куни муносабати билан ёш Дуэйн Жонсон шари учиб ўтди (видео)

    28.11.2020, 21:47

    «Эпидемия» фильмининг суратга олиш жараёнида актёрлар дунёда шу каби пандемия муқаррарлигидан огоҳлантирилган

    28.11.2020, 14:11

    XXI асрнинг энг яхши актёрлари аниқланди

    27.11.2020, 15:34

    Ота-онасининг қаршилигига қарамай актрисаликка қадам қўйган Болливуд юлдузлари (фото)

    27.11.2020, 10:34

    Жейсон Момоа «Аквамен»нинг саратонга чалинган ёш мухлиси билан видеоқўнғироқ орқали боғланиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини таъсирлантирди (видео)

    26.11.2020, 20:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.