Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

26 ноябрь куни соат тахминан 20:00 да Сурхондарё вилояти Бандихон туманининг «Обикор» маҳалласидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлининг 125-километрида Cobalt автомобилининг аварияга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва йўловчилардан икки нафар тан жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Сурхондарё вилояти ЙҲХБ ходимлари ва Бандихон туман масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳ воқеа жойига йиғилиб, ЙТҲ сабабларининг келиб чиқишини ўрганди.

Аниқланишича, авария вақтида Cobalt автомобили ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит бошқарувида бўлган. У отасига тегишли машинани бошқариш пайтида тажрибасизлиги сабаб бошқарувни йўқотиб қўйган. ЙТҲ оқибатида 22 ёшли йигит вафот этган.

«Тез келиб қўйдим, шекилли, бурилишда четроққа чиққан эканман, нима қиляпсан, деб рулга тегинди. Тормоз босганимни биламан, у ёғини эслай олмайман. Қарасам учовимиз ҳам ётибмиз. Машина 20 мартача думалади. Уйқум келдими, билмайман, ўзим бошқариб кетаётган эдим», — дейди авария сабабчиси бўлган йигит.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сергелида 10 ёшли болани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олингани, Хоразмда Nexia ва Howo тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида 1-синф ўқувчиси вафот этгани ҳамда Ғузорда Nexia йўлдан ўтаётган пиёдани уриб кетиши оқибатида жабрланувчи вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда