• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АОКА маҳаллий ОАВга юборилаётган огоҳлантириш хатлари бўйича расмий баёнот берди

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маҳаллий оммавий ахборот воситаларига юборилаётган огоҳлантириш хатлари бўйича расмий баёнот берди.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport
    Сўз ва ОАВ эркинлигини таъминлаш Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Мамлакатда ахборот соҳасини демократлаштириш, халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, ахборот олишни кенгайтириш борасида фаол саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

    Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари аҳолига жамоатчилик учун зарур бўлган ахборотни фаол ва муваффақиятли етказиб бермоқда, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни ҳар томонлама ёритиб бормоқда ва бунда фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга яқиндан эътибор қаратмоқда.

    Шунга кўра, АОКА ўз ваколатлари доирасида бугунги кунда «тўртинчи ҳокимият» ролини ҳақли равишда бажаришга киришаётган оммавий ахборот воситалари манфаатларини доимо қўллаб-қувватлаган ва қувватлашда давом этади.

    Бироқ кейинги пайтларда, айрим оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда тасдиқланмаган ахборотларни чоп этиш кузатилмоқда, ёлғон маълумотларни тарқатиш фактлари мавжуд. Ушбу масала юзасидан агентлик томонидан 2020 йил 10 октябрь, 19 октябрь ҳамда 11 ноябрь кунлари «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги, «Давлат тили ҳақида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва бошқа қонунларнинг тегишли моддалари талабларига мос келмайдиган фактларни кўрсатган ҳолда алоҳида баёнотлар берилган эди.

    АОКА томонидан ижтимоий тармоқларда ёритилаётган материаллар борасида баёнот тақдим этиш учун етарли асос ва фактлар мавжуд бўлиб, айрим ОАВда динлараро низо келтириб чиқариш («Effect.uz», «Hordiq.uz»), порнография ва зўравонликни тарғиб қилиш («Nova24.uz») каби тақиқланган контентни тарқатиш ҳолатлари аниқланган эди.

    Шунингдек, агентлик Ўзбекистоннинг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шу боис аниқланган қонун талабларига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан огоҳлантириш, кўрсатма ва тақдимномалар бериш ваколатига эга.

    Хусусан, 20-23 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган «Kun.uz», «Daryo.uz», «Gazeta.uz», «Podrobno.uz», «Repost» веб-сайтларига амалдаги қонунчилик талабларига мос келмайдиган ахборотларни тарқатиш ҳолатлари бўйича огоҳлантириш хатлари юборилгани шулар жумласидандир.

    Масалан, «Kun.uz» сайтида ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчиларининг турли шарҳлари, ҳақоратли фикрлари ва чақириқлари жамоатчилик фикри сифатида тақдим этилган.

    Шунингдек, 17 ноябрь куни «Gazeta.uz», «Daryo.uz», «Podrobno.uz», «Repost» веб-сайтларида жойлаштирилган материалларда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар статистикаси шубҳа остига олинган ва ушбу масала юзасидан расмий изоҳлар тақдим этилмаган.

    Агентлик журналистиканинг асосий мақсади — жамиятга ҳар томонлама текширилган, барча нуқтаи назарлар мужассамлашган, холис ахборотни масъулият билан етказишдан иборат эканига ишонади.

    Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган, аҳолини қийнаётган муаммоларга тегишли давлат органларининг раҳбар ва масъул ходимларидан муносабат олиш, мавжуд камчиликларга уларнинг эътиборини қаратиш мақсадида жорий йилнинг март ойидан буён Агентликнинг ўзида 700 дан ортиқ матбуот анжумани ва брифинглар ташкил қилинди. Ушбу тадбирлар доирасида тегишли давлат органлари раҳбарлари ва масъул шахслари аҳоли учун долзарб ва аҳамиятли масалаларга бевосита жавоб қайтаришди ва ОАВ кўтарган муаммоларга тезкор муносабат билдиришди.

    Бу каби тадбирлар бундан кейин ҳам давом эттирилади. Хусусан, Агентлик томонидан АОКА пресс-холи ҳамда Ўзбекистон миллий матбуот марказида ўтказиладиган тадбирлар режаси тасдиқланди. Медиа-режада 100 дан ортиқ матбуот анжумани ва 80 дан зиёд пресс-турлар ўрин олган.

    Шунингдек, очиқликни таъминлаш, журналистлар ва фуқароларнинг ахборот олишга доир конституциявий ҳуқуқларини тўлақонли қондириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳокимлар, давлат органларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирокида жойларда матбуот анжумани, очиқ мулоқот ҳамда медиа-турлар ўтказишга доир режалар ишлаб чиқилиб, Агентликнинг расмий веб-ресурсларига жойлаштирилди.

    Жорий йилнинг ноябрь—декабрь ойларида ҳар бир ҳудудда 120-150 тагача турли кўринишдаги матбуот тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларининг зарур ахборотни биринчи манбадан монеликсиз олишига имкон беради.

    Таъкидлаш лозимки, декабрь ойида давлат органлари фаолиятининг очиқлигини аниқлаш мезонлари тасдиқланиши режалаштирилмоқда. 2021 йилдан бошлаб ҳар чоракда ушбу мезонлар бўйича тузилган рейтинг эълон қилиб борилади. Рейтинг натижалари Парламентнинг тегишли йиғилишида муҳокама қилинади.

    Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида «Диалог майдончаси» фаолияти йўлга қўйилаётгани яна бир муҳим қадамлардан биридир. Бу лойиҳа оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар ва кўмак беришга йўналтирилган.

    Агентлик журналист ва блогерларга давлат органларининг ОАВ билан конструктив ва очиқ мулоқотда бўлишлари учун ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдиради, шунингдек, мамлакатда сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари ривожланишини таъминлашни кафолатлайди.

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 

    Эслатиб ўтамиз, АОКА «Kun.uz»га газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантириш хати юборганида, таҳририят буни «босим ўтказиш» деган эди. Бундан ташқари, яна бир огоҳлантириш хати «Daryo.uz» интернет нашрига юборилган эди. Шунингдек, АОКА COVID-19 статистикаси бўйича янгилик сабабли «Gazeta.uz»ни огоҳлантирганида, нашр бунга жавобан, «Биз огоҳлантириш хатига таҳририятни ‘ноқулай’ саволлар беришдан тўхташга мажбур қилишга уринишни эслатадиган кескин жавоб деб қараймиз», дея ёзган эди.

    28.11.2020, 12:15   Изоҳ (0)   29683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамчиқ довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

    28.11.2020, 11:59

    Тошкентда Корея билан ҳамкорликда 500 ўринли инновацион боғча қурилади

    28.11.2020, 11:38

    Ўзбекистонда коронавирус бўйича саволларга жавоб берадиган Call-марказ фаолияти вақтинчалик тўхтатилади

    28.11.2020, 08:35

    Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

    28.11.2020, 07:09

    Ўзбекистонда Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади

    28.11.2020, 06:21

    Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича суд жараёни бошланди

    28.11.2020, 00:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.