• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тоғли Қорабоғ можаросининг якуни, Перу ва Молдовада янги президентлар, Илон Маскнинг рейтинги. Жаҳон ҳафта ичида

    Мана, ноябрнинг учинчи ҳафтаси ҳам ниҳоясига етди. Тоғли Қорабоғда урушнинг тугаши, Перу ва Молдовадаги сиёсий янгиликлар, Илон Маскнинг навбатдаги муваффақияти ва ҳар ҳафталик дайжестда ўз ўрнига эга коронавирус янгиликлари билан танишинг.

    «Қорабоғда уруш тугади»

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўтган ҳафтада Қорабоғ вилоятидаги урушнинг тугаганини маълум қилди. «Уруш майдонида шарафли ғалабани қўлга киритган Озарбайжон сиёсий майдонда ҳам ўз мақсадига эриша олди», деди президент Агдам шаҳри ва Агдам туманининг армия томонидан эгалланиши билан боғлиқ бўлган халққа мурожаатида.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон «оккупация абадий бўлади», деган умидда истеҳкомлар қурди. «Улар янги хариталарни тузди, уларга кўра, айирмачи Тоғли Қорабоғ нафақат собиқ Тоғли Қорабоғ автоном вилоятини, балки бошқа барча босиб олинган ерларни қамраб олганди. Бу хариталар энди қаерга кетди? Улар ғойиб бўлди, бу хариталар энди йўқ», деди Озарбайжон президенти.

    Президентнинг сўзларига кўра, Арманистон армияси энди йўқ. «Биз уни яксон қилдик, мағлуб этдик, йўқ қилдик. Агдам вилояти бизга бирорта ўқсиз қайтади»  деди давлат раҳбари.

    Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида 10 ноябрда имзоланган келишувга мувофиқ, Озарбайжон ҳарбий ҳаракатлар пайтида босиб олинган ҳудудни ҳам, 1990 йилларнинг бошларида қўлдан чиқарилган Лачин, Агдам ва Келбажар туманларидаги аҳоли пунктларини ҳам олади.

    Арманистон Қуролли кучлари ўз позицияларидан олиб чиқилмоқда, минтақага икки мингга яқин рус тинчликпарвари техника билан олиб келинмоқда. Арманистонга Қорабоғга транспорт йўлаги яратилиши кафолатланади, шу билан бир вақтда Озарбайжондан Нахичеван эксклавигача транспорт йўлаги яратилади.

    Шунингдек, минтақага рус тинчликпарварларидан ташқари туркиялик ҳарбийлар ҳам келиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада Туркия парламенти мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Озарбайжонга қўшинларни юбориш тўғрисидаги фармонини маъқуллади. Ҳозирда ҳарбийларни Озарбайжонга юбориш бўйича тайёргарликлар кўрилмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди.

    «Яқин келажакда туркиялик ҳарбийлар Озарбайжонга жўнаб кетади. Туркия қуролли кучларининг қуруқликдаги кучлари машғулотларини якунлади», деб вазирнинг сўзларини келтирган Anadolu агентлиги.

    Ушбу ҳарбий хизматчилар Россия билан биргаликда тузилаётган Тоғли Қорабоғ можароси зонасида ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилиш бўйича марказ ишига жалб этилиши тахмин қилинмоқда. Мандат муддати бир йил этиб белгиланди. Ҳукуматнинг қайд этишича, низо ҳудудига ҳарбийларни жўнатиш Туркия миллий манфаатларига мувофиқ келади.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Туркия тинчликпарварлари Тоғли Қорабоғ ҳудудига кирмайди. Туркия фақатгина Озарбайжон ҳудудидан туриб вазиятни кузатади, дея аниқлик киритганди Лавров. Ҳафта бошида Озарбайжон ҳукумати Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар давомида қанча тинч фуқаро ҳалок бўлганига ҳам аниқлик киритди.

    Бош прокуратура маълумотларига кўра, Озарбайжон ҳамда Арманистон ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар оқибатида 94 нафар озарбайжонлик тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

    «Арманистон қуролли кучларининг ўт очиши оқибатида 27 сентябрдан бугунги кунга қадар 94 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди, яна 414 нафар тинч аҳоли вакили турли даражадаги тан жароҳатлари олди», дейилади прокуратура маълумотида.

    Перу ва Молдовадаги алмашган президентлар

    Молдовада ўтган президентлик сайловларида мамлакат бош вазири Майя Санду ғалаба қозонди. Сайлов икки турда бўлиб ўтди. Молдовада сайловни ўтказиш 2019 йилнинг июнида республиканинг конституциявий суди Додонни депутатлар сўрови бўйича лавозимидан четлаштиргач белгиланган эди. Бу 2016 йили Додон президент этиб сайланганидан буён олтинчи маротаба четлаштириш ҳисобланади.

    Молдовада президентлик сайловларининг биринчи тури 2020 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда Додон 32,74 фоиз натижа билан Сандудан ортда қолган эди (унда 35,96 фоиз овоз). 15 ноябрь куни мамлакатдаги президентлик сайловларининг иккинчи турида овозларнинг қарийб 100 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин, МСК маълумотлари бўйича, Санду овозларнинг 57,74 фоизини, амалдаги президент 42,26 фоизини қўлга киритди. Сайловда сайловчиларнинг 50 фоиздан зиёди қатнашди.

    Шу тариқа Майя Санду Молдованинг янги президенти этиб сайланди. Санду Европа иттифоқи билан интеграция, Руминия ва Украина билан муносабатларни яхшилаш тарафдори. Шунингдек, у Приднестроведаги низо ҳудудидан Россия ҳарбийлари олиб чиқиб кетилишини қўллаб-қувватламоқда.

    Фото: «24 Канал»

    Фото: «24 Канал»

    Россия президенти Владимир Путин Майя Сандуни Молдова президенти сайловларидаги ғалабаси билан табриклади. Янги президент Приднестроведаги вазиятни тартибга солиш учун ҳудуддан россиялик тинчликпарварларни чиқариш зарурлигини қайд этди.

    «Молдованинг федераллашувига қаршиман, Додон ва унинг партияси таклиф қилган вариантларга рози эмасман. Сабаби, улар федераллашув ҳақида аниқ таклиф билдирмаган бўлса ҳам бу ҳақида гапирган. Низони ҳал этишнинг энг тўғри форматини топишимизга ишонаман. Унда россиялик тинчликпарварларнинг ҳудуддан тўлиқ чиқарилиши ҳам кўзда тутилиши зарур. Биз бу ҳақда ҳар доим гапирганмиз ва бундан кейин ҳам гапираверамиз», деди Санду «Европейская правда» нашрига берган интервьюсида.

    Шунингдек, Санду ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан аниқ формат ҳанузгача ишлаб чиқилмаганини ҳам алоҳида таъкидлади.

    Молдовада ҳаммаси «силлиқ» якунланган бўлса, Перуда вазият бошқача тус олди. Перудаги сиёсий инқироз сентябрда бошланди. Ўшанда давлат раҳбари Вискаррага тегишли аудиоёзув эълон қилинганди. Унда президент қўшиқчи Ричард Свинг билан учрашганини тан олди. Вискарра Маданият вазирлиги билан шартнома туфайли қўшиқчига нисбатан суд иши юзасидан текширувларга тўсқинлик қилишда айбланганди. Вискарра мамлакат ҳудудларидан бирини бошқараётган вақтида йирик миқдорда пора олганликда гумон қилинди.

    Дастлаб, конгресс (Перунинг бир палатали парламенти) Вискаррага нисбатан импичментни ёқлаб овоз берган эди, аммо беш кундан кейин ўз қарорини ўзгартирди. Ўшанда депутат Франциско Сагасти буни мамлакат коронавирус пандемияси шароитларида яшаётган бир пайтда ҳозир импичментнинг вақти эмаслиги билан изоҳлаган эди. Охир-оқибат, Вискарра 10 ноябрь куни лавозимидан олинди. Шундан кейин Перуда унинг тарафдорлари кўчаларга чиқди.

    Конституцияга мувофиқ, давлат раҳбари ўрнини парламент спикери Мерино де Лама эгаллади. Аммо олти кундан кейин у истеъфо берди. Мерино де Ламани лавозимидан четлатиш талаби Перуда 9 ноябрь куни бошланган  норозилик намойишларида икки киши ҳалок бўлиши билан боғлиқ. 14 ноябрь куни Лимада миллий полиция билан тўқнашувлар чоғида икки ёш йигит вафот этди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Шундан кейин Перу вазирлар маҳкамасининг 13 аъзоси Мерино де Лама билан ишлашдан бош тортди ва ишдан кетишини маълум қилди. Улар орасида соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, адлия, иқтисодиёт, маданият, савдо ва туризм, таълим, энергетика, мудофаа ҳамда ички ишлар вазирлари бор. Перунинг янги президенти Франциско Сагасти бўлиши мумкин. 16 ноябрь, душанба куни у кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, конгресс  спикери этиб сайланди. Бу Сагастига давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини беради.

    76 ёшли Сагасти Перунинг ўнг марказчи Қирмизи партияси етакчиларидан бири. У бир ҳафта ичида президент лавозимидан кетган Мартин Вискарра ва Мануэль Мерино де Ламадан кейинги учинчи президентга айланиши мумкин. Сагасти президент бўлса, бошқа партиялар вакиллари Мирта Васкес, Луис Роэл ва Матилда Фернандес вице-президент бўлиши кутилмоқда.

    «Парвоз қилаётган» Маск

    Tesla ва Space Х раҳбари Илон Маск Bloomberg’нинг миллиардерлар глобал рейтингида учинчи ўринга чиқиб олиб, Марк Цукербергдан ўзиб кетди. 19 ноябрь ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги 120 миллиард долларга, Цукербергники  103 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Bloomberg маълумотларига кўра, бизнесменнинг давлати бир кунда 10,2 миллиард долларга ўсди, бунга Tesla акцияларининг 10 фоизга кўтарилиши сабаб бўлди. Bloomberg рейтингида биринчи ўринни ҳамон Amazon асосчиси Жефф Безос 183 миллиард доллар билан эгаллаб турибди, иккинчи ўрин эса Microsoft асосчиси Билл Гейтсга тегишли (128 миллиард доллар).

    Forbes глобал рейтингида ҳам 19 ноябрь ҳолатига кўра, Маск (тўртинчи ўрин, 105 миллиард доллар) Цукербергни (бешинчи ўрин, 99,9 миллиард доллар) ортда қолдирди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Вакциналар «пойгаси»

    Коронавирус пандемияси бугунги кунда бутун иснониятни ташвишга солиб турган энг асосий хавф бўлмоқда. Кўпчилик унинг тугашини вакциналар яратилиши билан боғлиқ деб ҳисобламоқда ва вакцина яратилишини кутмоқда. Мутахассислар эса дунёнинг турли минтақаларида вакцина устида иш олиб бормоқда. Хитой, Россия, АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Ҳиндистон, Қозоғистон каби давлатларда олимлар вакцина яратиш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Ўтган ҳафтада ҳам бир қатор вакциналарнинг муваффақиятлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

    Жумладан, ноябрь ўрталарида Moderna компанияси унинг коронавирусга қарши вакцинаси синовларнинг учинчи босқичида 94,5 фоиз самарадорлик кўрсатганини эълон қилганди. Синовларнинг учинчи босқичи 30 минг кишида амалга оширилди. Вакцинанинг иккинчи дозаси қабул қилинганидан икки ҳафта ўтгач, тадқиқот иштирокчиларининг 95 нафари коронавирус билан касалланди, уларнинг 90 нафари плацебо ва беш нафари вакцина қабул қилди.

    АҚШнинг Pfizer компанияси Германиянинг BioNTech компанияси билан биргаликда ишлаб чиқарилган COVID-19‘га қарши вакцинанинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил этишини маълум қилди. Компания маълумотларига кўра, вакцина синовда қатнашаётган кишининг ёши, ирқи ва миллатидан қатъий назар, самарали бўлди. Дастлабки синов натижалари 90 фоиз самарадорликни кўрсатганди.

    «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти эса АҚШнинг Moderna компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги маълумотни умид берувчи деб атади. Ташкилот томонидан қайд этилишича, компания томонидан берилган маълумотлар аниқ хулосалар қилиш учун етарли эмас.

    Moderna компанияси шунингдек, вакцинанинг ҳар бир дозаси учун тахминий нархларни ҳам эълон қилди. Унга кўра, коронавирус инфекциясига қарши вакцина ҳар битта дозаси 25 доллардан 37 долларгача бўлади. Бу ҳақда компания раҳбари Стефан Бансел Германиянинг Welt газетасига маълум қилди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Унинг сўзларига кўра, якуний нарх буюртмачига зарур бўлган партия ҳажмига боғлиқ бўлади. «COVID-19’га чалинган оғир беморларни даволаш соғлиқни сақлаш тизимига қанчага тушаётганини ҳисобга олганда, бу адолатли нарх. Биз максимал даромад олишга қизиққанимиз йўқ», дея аниқлик киритди Бансел.

    Moderna раҳбари айтишича, ҳозир компания дорини Европага етказиб бериш ҳақида Еврокомиссия билан музокаралар олиб бормоқда. «Биз Европани таъминлашни истаймиз ва конструктив музокаралар олиб боряпмиз», деди Бансел вакцинани етказиб бериш ҳақида шартнома имзолашга бир неча кун қолганини қўшимча қилар экан.

    Банселнинг таъкидлашича, музокараларнинг асосий жиҳатларидан бири вакцинани захира қилиш учун тўлов ҳисобланади. Йил охиригача компания 20 миллионта доза ишлаб чиқармоқчи, шунинг бир қисми Европага етказилади.

    Айни дамгача бутун дунёда коронавирус касаллигини юқтириб олганларнинг умумий сони 58,7 миллиондан ошди. Шулардан 40,6 миллиондан ортиқ киши тузалиб кетган бўлса, 1,3 миллион киши касаллик оқибатида вафот этди. 16 миллиондан ортиқ бемор шифохоналарда даволанмоқда.

    Давлатлар миқёсида АҚШ (12 миллион), Ҳиндистон (9 миллион) ва Бразилия (6 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    23.11.2020, 11:12   Изоҳ (0)   44243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида қарийб 14 млрд долларга ўсди

    23.11.2020, 08:53

    Арманистон Озарбайжон назоратига ўтган Тоғли Қорабоғ ҳудудлари аҳолисига 600 доллардан молиявий ёрдам беради

    23.11.2020, 07:36

    Нидерландиялик журналист Евроиттифоқ мудофаа вазирларининг ёпиқ видеоанжуманига кириб қолди. Ҳаммаси Twitter’даги постдан бошланган

    23.11.2020, 07:21

    Евроиттифоқ АҚШдан жиноятчиларни қатл қилишни тўхтатишни сўради

    23.11.2020, 06:46

    Илон Маск биринчи колонистлар Марсда қандай яшашини сўзлаб берди

    23.11.2020, 06:00

    Бразилияда қора танли эркак супермаркет қўриқчилари томонидан ўлдирилганидан сўнг тартибсизликлар бошланди

    22.11.2020, 23:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.