• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил бош вазири махфий равишда Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Икки мамлакат АҚШ воситачилигида тинчлик битимини имзолаши мумкин

    Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху 22 ноябрь куни Саудия Арабистонига ташриф буюрди. У ерда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    The Wall Street Journal’нинг Саудия Арабистони делегациясидаги манбаларига асосланиб хабар беришича, учрашувда икки томонлама муносабатларни яхшилаш, шунингдек, Исроил ҳам, Саудия Арабистони ҳам зиддиятда бўлган Эрон билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Музокаралар якунлари бўйича ҳеч қандай шартнома имзоланмаган.

    Хабар берилишича, сафар махфий бўлган, ҳатто Исроил ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази ва мудофаа вазири Бени Ганцга бу ҳақда хабар берилмаган. Фақат Исроилнинг йирик оммавий ахборот воситалари сафар ҳақида манбаларга асосланиб, ёзишни бошлагандан кейингина учрашувни Нетаньяхунинг ҳукмрон «Ликуд» партиясидаги шериги, таълим вазири Йоав Галант тасдиқлади. Бош вазир вакилларининг ўзи бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

    Фаластин билан можаро ҳалигача ҳал қилинмаган бўлса-да, Исроил араб давлатлари билан муносабатларни фаол равишда мустаҳкамламоқда.

    2020 йилгача Исроилни фақат иккита араб мамлакати — Миср (1979 йилда) ва Иордания (1994 йилда) тан олган эди. Бошқа давлатлар раҳбарларининг позицияси шундан иборатки, биринчи навбатда Исроил Фаластин арабларига 1967 йилги олти кунлик урушдан кейин босиб олинган ҳудудларни қайтариши керак ва шундан кейингина у билан мулоқот қилиш мумкин.

    2020 йилда Қўшма Штатлар Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган ҳаракатларни кучайтирди. Баҳорда президент Дональд Трамп «аср келишуви» — Фаластин ва Исроилнинг келишув режасини тақдим этди. Режа араб томонига кўп миллиард долларлик кредит ҳамда Исроил ва АҚШ томонидан расмий равишда Фаластинни тан олиш эвазига Қуддусни Исроилга топширишни таклиф қилди. Ушбу шартлар фаластинликларга тўғри келмади.

    Аммо Исроил—Фаластин масаласида олдинга силжиш йўқлигига қарамай, 2020 йилда Трамп маъмурияти бирданига учта араб мамлакатини яҳудий давлати билан яраштиришга муваффақ бўлди. Сентябрь ойида Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан тинчлик битимларини имзолади (БАА билан қисқа вақт ичида визасиз режим тўғрисида келишувга эришилди), октябрда Судан билан ҳам тинчлик келишувига эришилди (келишувдан бир неча кун олдин АҚШ Суданни расмий равишда терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқариб ташлади). Майкл Помпео Нетаньяхунинг Саудия Арабистонига ташрифидан бир неча кун олдин яна бир қанча давлатлар яқин келажакда Исроил билан келишув имзолашига аминлигини айтган.

    Саудия Арабистони минтақадаги энг йирик давлат. У билан келишув катта муваффақият бўлади.

    Саудия Арабистони Трамп маъмуриятининг келишувлар режасида муҳим ўрин тутади. Биринчидан, бу Форс кўрфазидаги энг катта ва энг таъсирли монархия. Иккинчидан, сунний Саудия Арабистони шиа Эроннинг асосий минтақавий душмани ҳисобланади ва Исроил билан муносабатларни ўрнатиш Теҳронга қарши геосиёсий кураш нуқтаи назаридан ҳар икки мамлакат учун ҳам фойдали бўлади.

    Аl-Jazeera телеканалининг таъкидлашича, Саудия Арабистони қироли Салмон консерватив позицияни қўллаб-қувватлайди, Исроил билан келишувлар фақат Исроил—Фаластин можароси ҳал қилингандан кейингина мумкин деб ҳисоблайди. Отасидан фарқли равишда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон анча прагматик ва биринчи навбатда Исроил билан шартномани мамлакат учун иқтисодий фойдали ҳужжат деб билади.

    Мавзуга доир: 

    • Дональд Трамп Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида ҳам тинчлик шартномаси имзоланишини башорат қилди
    • Фаластин Исроил ва Судан ўртасидаги келишувни «орқадан зарба» деб атади
    • Эрон Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатаётган Баҳрайнга «қаттиқ қасос» билан таҳдид қилди

    23.11.2020, 20:57   Изоҳ (0)   25927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Республикачи сенатор Трампни ҳокимиятни топширишни бошлашга чақирди

    23.11.2020, 19:59

    Шанхайдаги аэропорт ходимида коронавирус аниқлангани сабаб тартибсизлик юзага келди. Йўловчилар аэропорт биносидан қочиб чиқиб кетишга уринди (видео)

    23.11.2020, 18:58

    Чехия Евроиттифоқда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича етакчи давлатга айланди

    23.11.2020, 18:10

    Нью-Йоркдаги кўчма моргларда юзлаб одамларнинг жасади баҳордан бери сақланаётгани маълум бўлди

    23.11.2020, 17:36

    AstraZeneca’нинг коронавирусга қарши вакцинаси 70 фоизга самарадор бўлиб чиқди. Уни бошқа компанияларнинг вакцинасига қараганда сақлаш осон

    23.11.2020, 17:12

    Путин Тоғли Қорабоғнинг мақомига таъриф берди

    23.11.2020, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.