АҚШ Республикачилар партиясидан сенатор (Аляска штатидан) Лизи Мурковски мамлакат президенти Дональд Трампни президент сайловлари якунлари бўйича, демократлардан номзод Жо Байденга ҳокимиятни топшириш жараёнини бошлашга чақирди, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда у ўз Twitter’ида ёзган.
«Сайловлар натижаларига таъсир қилиш мақсадида АҚШ қонун чиқарувчиларига босим ўтказиш кампанияси шунчаки мисли кўрилмаган бўлиб қолмай, бизнинг демократик жараёнга ҳам тўғри келмайди. Тўла-тўкис ва расмий ўтиш жараёнини бошлаш вақти келди», — деб ёзди Мурковски.
— Sen. Lisa Murkowski (@lisamurkowski) November 22, 2020
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди, овозлар бир неча кун давомида ҳисоблаб чиқилди, 7 ноябрь куни АҚШнинг йирик ОАВлари сайловда Байден ғалаба қозонганини маълум қилди. Дональд Трамп эса мағлубиятни тан олмади ва сайлов бўйича судга мурожаат қилишини билдирди. У сайловлар қонунбузарликлар билан ўтган деган фикрда, шунингдек, сайловларда мамлакат конституцияси бузилганини айтган.
Пенсильвания суди Трампнинг Филаделфиядаги сайловларида қонун бузилишлари қайд этилгани бўйича даъвосини рад этди. Кейинроқ Байден ҳокимиятни топширишдан бош тортаётган Трамп маъмуриятини судга бериши мумкинлигини билдирди.
Изоҳ (0)