• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тоғли Қорабоғда уруш тўхтатилганига бир ҳафта бўлди. Низо ҳудудида ва урушда мағлуб бўлган Арманистонда ҳозир нималар бўляпти? Асосий маълумотлар

    Тоғли Қорабоғда уруш тўхтатилганидан буён ўтган бир ҳафта ичида низо ҳудудида ва урушда мағлуб бўлган Арманистонда бўлаётган воқеалар ҳақида Meduza асосий маълумотларни тақдим этди.

    Тоғли Қорабоғда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг Ереванда жойлашган ҳарбий қабристондаги қабрлари

    Тоғли Қорабоғда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг Ереванда жойлашган ҳарбий қабристондаги қабрлари
    Фото: LETA

    Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилинмоқда, низо ҳудудига Россия тинчликпарварлари етиб келмоқда. Контингент асосини Марказий ҳарбий округнинг 15-алоҳида мотоўқчилар бригадаси бўлинмалари ташкил этади. Ҳар куни Россиянинг Арманистондаги базасига бир неча ўнлаб ҳарбий-транспорт самолётлари ҳарбий хизматчилар, техника ва моддий таъминот билан келмоқда — у ерда улар колонналар ҳосил қилган ҳолда Қорабоғга жўнаб кетмоқда. Минтақанинг ўзида сапёрлар ишламоқда, улар Тоғли Қорабоғнинг Арманистон ҳудудини Арманистон билан боғловчи Лочин йўлагини ҳамда у ердан Степанакертгача бўлган йўл қисмини миналардан тозалаб бўлди; 17 ноябрь куни эрталаб йўлакда фуқаролик транспорти ҳаракати тўлиқ очилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Степанакертга Арманистондан уч кун ичида 1207 нафар қочоқ қайтиб борган. Айни вақтда арманлар Тоғли Қорабоғнинг 1 декабрдан Озарбайжон назорати остига ўтадиган ҳудудларини ёппасига тарк этмоқда. Улар шошилинч тарзда буюмларини йиғиб, ўз уйларини ёқиб юбормоқда.

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғнинг Озарбайжон назорати остига ўтадиган ҳудудлари алоҳида мақомга эга бўлмаслигини айтди. «Кўп миллатли ва кўп мазхабли ягона Озарбайжон бор, холос. Озарбайжоннинг турли халқ ва динларга мансуб барча фуқаролари тинчлик ва аҳил қўшничилик шароитларида яшайди. Арман халқи ҳам шундай шароитларда яшайди», — деди Алиев. У, шунингдек, ушбу ҳудудларда «вайрон бўлган инфратузилма» учун компенсация талаб қилиб, халқаро судга Арманистон устидан даъво беришни ваъда қилди.

    Арманистонда ҳар куни митинглар бўлиб ўтмоқда, уларда бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси талаб қилинмоқда. Тоғли Қорабоғда урушни тугатиш ҳақида у тузган битим «хоинлик» деб аталмоқда. Энг йирик акцияларда ўн минглаб одам қатнашмоқда. 11 ноябрдаёқ мухолифат парламентда Пашиняннинг истеъфоси масаласини кўриб чиқишга уринган эди, аммо кворум йўқлиги туфайли буни амалга ошириб бўлмади — ҳукмрон коалиция депутатлари мажлисга келмади. 17 ноябрь куни худди шу сабаб билан мухолифат ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдира олмади. Мухолифат партияларининг норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаётган кўпчилик етакчилари ноқонуний йиғилишларни ташкиллаштириш айбловлари билан қўлга олинди, аммо улар охир-оқибат қўйиб юборилди. 13 ноябрь куни миллий хавфсизлик хизмати Пашинянга суиқасд тайёрланганини эълон қилди. Жиноятга алоқадорликда айбланиб, мухолифатнинг тўрт етакчиси қўлга олинди; уч кундан кейин суд уларни ҳибсга олишдан бош тортди.

    Пашиняннинг истеъфосини Арманистон президенти Саркисян ёқлаб чиқди. 16 ноябрь куни кечқурун у халққа мурожаат билан чиқди ва мамлакат «воқеликни рад этиб, оддий ҳаётни давом эттира олмаслиги»ни айтди. Саркисян ҳукмрон ва мухолифатчи сиёсатчилар билан, шунингдек, жамоатчилик гуруҳлари ва чет элдаги диаспоралар билан маслаҳатлашганини ва маслаҳатлашувлар якунларига кўра, ягона ечим навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш деган хулосага келганини айтди. Саркисяннинг фикрича, бунга қадар Пашинян ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиб, ҳокимиятни муваққат миллий розилик ҳукуматига топшириши керак.

    Пашинян кетишдан бош тортмоқда, аммо ҳукуматда ўзгаришлар қилмоқда. Бош вазир Қорабоғдаги низо бу тарзда якун топишига ўзи асосий жавобгар эканлигини тан олган бўлса-да, Озарбайжонни Туркия қўллаб-қувватлагани учунгина Арманистон урушда ютқазганини айтди. 16 ноябрь куни истеъфо ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ҳукумат раҳбари унинг кун тартибида «фақат мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш масаласи бор»лигини таъкидлади. Шунингдек, у мухолифатдан ҳокимият алмашувига қуролли усулда эришмаслигини кафолатлашни талаб қилди. Худди шу куни Пашинян Вазирлар маҳкамаси таркибида ўзгаришлар бўлишини ваъда қилди ва ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканянни, кейинроқ унинг ўринбосари Шаварш Кочарянни истеъфога юборди.

    Мавзуга доир:

    • Путин Алиев билан Қорабоғ бўйича дастлабки музокаралар Пашинян туфайли барбод бўлганини айтди
    • Туркия парламенти Эрдўғонга Озарбайжонга ҳарбийларни юбориш учун рухсат берди
    • Путин Арманистоннинг тинчлик битимидан воз кечиш эҳтимолини ўз жонига қасд қилиш деб атади

    18.11.2020, 21:29   Изоҳ (0)   27905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда Санта-Клауслар коронавирус сабаб болалардан «беркинмоқда». Болаларга уларнинг тиззасига ўтириш тақиқланган (видео)

    18.11.2020, 20:23

    Airbus А380’нинг ёнида реактив қанотда парвоз қилгани билан танилган Винс Реффет Дубайда ҳалокатга учради

    18.11.2020, 19:23

    Хитойда 61 ёшли Британия консули чўкаётган қизни қутқарди. Атрофда ўнлаб одамлар бўлган, лекин ундан бошқа ҳеч ким сувга тушмаган

    18.11.2020, 18:48

    Россияда бир суткада COVID-19 беморларининг 456 нафари вафот этди. Бу кунлик ўлим ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткич

    18.11.2020, 18:12

    Пенсильвания суди Трампнинг Филаделфиядаги сайловлар бўйича даъвосини рад этди

    18.11.2020, 17:59

    Пашинян Қорабоғдаги можаро якуни бўйича «Йўл харитаси»ни таклиф этди

    18.11.2020, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.