Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев клублардан олинадиган бадал пуллари ва уларни камайтириш йўллари ҳақида гапирди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ
ПФЛ биринчи лига клубларининг бадал пулларини икки баробар қисқартирди. Бунақаси ташкилот тарихида бўлмаган. Ҳозирда бошқа лигалардаги бадал пулларини ҳам камайтириш борасида иш олиб боряпмиз. Клубларга берадиган энг катта ёрдамимиз шу.

Агар Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти легаллашадиган бўлса, ПФЛ кейинги йилнинг ўзидаёқ клублардан умуман пул олмасдан чемпионатни ўтказишга тайёр. Аксинча, клубларга пул беришга тайёрмиз. Бизда шундай таклифлар бор, реал таклифлар бор.

Бироқ букмекерлик фаолиятининг легаллашиши ПФЛ ёки ЎФАга боғлиқ эмас. Бунинг 2021 йилда амалга ошиши жуда қийин масала бўлса керак.

Диёр Имомхўжаев, ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йилнинг декабридаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, 2021 йил 1 январдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар