• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Болалик, UFC, яшаш тарзи, машиналар ва шахсий ҳаёт. Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳаёт йўли ҳақида

    Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24 октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказди. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Бу сафар унга Жастин Гэтжи рақиблик қилди. Нурмагомедов Гэтжини буғиш усули билан муддатидан олдин мағлуб этди. Бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси бўлди ва у UFC’нинг вазн тоифасидан қатъи назар умумий рейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Хўш, Ҳабиб бу узоқ ва машаққатли йўлни қандай босиб ўтган, ҳозир қандай ҳаёт кечиради? Қуйида шулар ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз.

    Болалиги ва фаолиятининг бошланиши

    Абдулманап Нурмагомедов ва Ҳабиб Нурмагомедов

    Абдулманап Нурмагомедов ва Ҳабиб Нурмагомедов
    Фото: «Sports.ru»

    Ҳабиб Абдулманапович Нурмагомедов 1988 йилда Доғистоннинг тоғли Силди қишлоғида дунёга келган. Эътиборли томони шундаки, Ҳабиб ўзининг илк қадамларини айнан кураш татамисида қўяди. Унинг отаси Абдулманап Нурмагомедов Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва эркин кураш бўйича спорт устаси ҳисобланарди. Абдулманап доимо ўғлини ўзи билан машғулотларга олиб борарди, шу тариқа Ҳабиб 5 ёшида илк марта ўзини спорт курашларида синаб кўрди.

    9 ёшга тўлганида эса у аллақачон ҳақиқий машғулотларга киришиб бўлганди. «Бургут»нинг (Ҳабиб) ўзи ҳам бутун болалиги кураш залларида ўтганини бир неча бор таъкидлаган. Отаси Абдулманап барча шогирдлари қатори ўз ўғлидан ҳам қатъий интизомни талаб қиларди. Шу билан бирга у таълим олишни ҳам ташлаб қўймасди, буни ҳам шахсан отаси назорат қиларди.

    2001 йилда Ҳабиб отаси ва ака-укалари билан Доғистон пойтахти Махачқалъага кўчиб ўтади. Кичик Нурмагомедов аралаш жанг санъатларига киришиш учун жанговар самбони интенсив равишда ўрганишни бошлади. Бу йўлда эса унга отаси ҳар томонлама таянч бўлди.

    Профессионалларга ўтиш ва UFC’даги жанглар

    Фото: Google Photos

    19 ёшида Ҳабиб спортни тарк этиш ва қўриқчи бўлиб ишлаш ҳақида ўйлай бошлайди, бироқ отаси бунга қарши чиқиб, шундай дейди: «Агар сен бирон бир жойда ишласанг, демак сен спортчи эмассан. Сенга керак бўлган ҳамма нарсани ўзим бераман, сен эса машқ қиласан. Сенга фақат кийим-кечак ва йўлкира учун пул керак, егулик эса уйимизда ҳам бор».

    Нурмагомедов отасига қулоқ тутди ва бундан-да кучлироқ машқ қила бошлади. Ҳабиб 2012 йилда UFC’даги биринчи жангини ўтказиб, унда Камал Шалорусни мағлуб этди. Шу тариқа 23 ёшли жангчи босқичма-босқич енгил вазн тоифасида чўққига кўтарила бошлади. 2017 йилнинг охирида Ҳабиб даъвогарлик жангида Эдсон Барбосани мағлуб этди. Шундан сўнг у енгил вазнда чемпион йўқлигидан фойдаланган ҳолда Эл Яквинта билан чемпионлик жангини ўтказди ва очколар бўйича ғалаба қозонди.

    Фото: Google Photos

    Жанг услуби ва тайёргарлик жараёнлари

    Жангларда Ҳабиб тажовузкор, у доимо рақибларига ҳужум қилади. Тезкор зарбалар билан масофани йўқ қилади ва бир ҳаракат билан ўз услубини қўллайди. Нурмагомедов жуда яхши курашади, у исталган рақибини октагонга йиқитиши мумкин. У исталган рақибни «партер»да ўз назоратида ушлаб тура олади. Шунингдек, у рақибларини зарбалар ёмғири билан «сийлаш»ни ҳам унутмайди.

    Ҳабиб бўш вақтларини ҳам машғулотларга бағишлайди. Одатий кунларда у кунига икки мартадан, жангларга тайёргарлик жараёнида эса уч маротабадан машғулот ўтказади. Унинг сўзларига кўра, ким кўп машқ қилган бўлса, ўша ғалаба қозонади. Ҳабиб ўзини спортга бағишлаган, буни  унинг Instagram’га жойлаб борадиган суратларидан ҳам билиб олиш мумкин.

    Фото: Instagram

    Ҳаёт тарзи

    Ҳабиб диндор инсон бўлиб, ўзига ортиқча нарсаларни раво кўрмайди ва доимий равишда хайрия ишлари билан шуғулланади. Ҳабибнинг пуллари эвазига Нигерияда бир қанча мактаблар қурилгани бунга мисол бўла олади.

    Авваллари «Бургут» жанглардан оладиган гонорар эвазига куч кечирарди, баъзида ҳатто қарздор ҳам бўлиб қоларди, яъни жангдан жанггача яшарди. Аммо Конор Макгрегор билан жангдан сўнг Ҳабиб ўзининг биринчи миллион долларини ишлаб олди. Бундан ташқари, у айнан мазкур жангдан сўн кўплаб бадавлат ҳомий ва ҳамкорларга эга бўлди. Ҳозир Ҳабиб Reebok ва Toyota компанияларининг расмий вакили ҳисобланади, шунингдек, унга Gorilla энергетик ичимликларини реклама қилиш ҳам мўмайгина даромад келтиради. Ҳабибнинг MMA’даги бутун фаолияти давомида ишлаб топган пули 30 миллион долларга яқин.

    Машиналари

    Фото: Google Photos

    Ҳабибнинг биринчи автомобили Lada Priora бўлган. Бироқ чемпион мазкур машинани тезда сотиб юборган.

    Фото: Google Photos

    Унинг кейинги автомобили Mercedes S300 бўлиб, маҳаллий аҳоли орасида унинг обрўйи анча баланд, боиси 90 йилларда анчайин жиддий одамлар мазкур автомобилдан фойдаланган.

    Афтидан унга немис бренди ёқиб қолган кўринади, унинг навбатдаги «тойчоғи» Mercedes AMG GT S бўлди.

    Фото: Google Photos

    Айтишларича, унга ушбу машина маҳаллий тадбиркорлар бири томонидан совға қилинган.

    Фото: Google Photos

    Ҳабибнинг навбатдаги иномаркаларидан бири BMW 6 Serie саналади.

    Фото: Google Photos

    Шунингдек, Ҳабибнинг уйида (Доғистонда) Toyota Land Cruiser 200  ҳам бор. Умуман олганда, Ҳабиб ўта қиммат харидларни амалга оширишни унчалик ҳам хушламайди.

    Шахсий ҳаёти

    Фото: Google Photos

    Ҳабиб ўзининг шахсий ҳаётини оммага ошкор қилмасликка ҳаракат қилади, шунинг учун ҳам шу пайтгача унинг рафиқаси юзини фақат яқин дўстлари ва қариндошлари кўрган, холос.

    Ҳабибнинг айтишича, рафиқаси кўп вақтини уйда ўтказади, чалғимаслик учун эса у машғулот йиғинлари ва мусобақаларга оиласини олиб бормайди. Жуфтлик 2015 йилда қиз, 2017 ва 2019 йилларда эса икки бор ўғил фарзандли бўлган.

    Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov

    Ҳабиб 2020 йилнинг 3 июлида оғир жудоликка учради, унинг ҳар бир ғалабасига ўзидан-да кўпроқ ҳисса қўшган, доимо ёнида турган отаси Абдулманап Нурмагомедов коронавирус асоратлари оқибатида бу ҳаётдан кўз юмди. Шундан сўнг Ҳабиб қанчалик оғир бўлмасин, ҳаётида илк бор отасисиз октагонга кўтарилишга мажбур бўлди, ғалабасидан сўнг эса кўз ёшларини тиёлмади ва ҳўнграб йиғлаб юборди. У отасини хотирлар экан, шундай сўзларни ёзади: «Сизни соғинаман, сиз мен учун бир вақтнинг ўзида ҳам ота, дўст, ака ва мураббий эдингиз. Менга деярли ҳамма нарсани ўргатдингиз, умид қиламанки, мендан розисиз.

    Зeрo, ота-онанинг розилиги, бу — Яратганнинг розилигидир».

    Ҳабиб Нурмагомедов иштирокидаги барча жангларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    15.11.2020, 16:00   Изоҳ (0)   43406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Сити» Месси ва Рамос учун таклиф тайёрламоқда

    15.11.2020, 15:00

    Криштиану Роналду антирекорд қайд этди

    15.11.2020, 14:00

    Серхио Рамос Европа рекордини ўрнатди, жаҳон рекордигача 7 та ўйин қолди

    15.11.2020, 13:00

    Мессининг ақли, Неймарнинг техникаси ва Салоҳнинг кучи. Трент Александер-Арнольд тасаввуридаги идеал ўйинчи

    15.11.2020, 11:01

    UFC. Рафаэл дос Аньос навбатдаги рақибини таслим этди, Алҳассан 30-сонияда нокаутга учради

    15.11.2020, 09:01

    Ўртоқлик ўйинлари. Жанубий Корея 5 та гол урилган ўйинда Мексикага ютқазди, Саудия Арабистонидан йирик ҳисобдаги ғалаба

    15.11.2020, 08:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.