Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Миллатлар Лигаси доирасида Швейцарияга қарши кечган ўйинда (1:1) майдонга тушди.
Бу Рамос учун терма жамоа либосидаги 177-ўйин бўлди.
Шу тариқа у Европа футболчилари орасида терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган Жанлужи Буффонинг рекордини (176) янгилади.
Бундан ташқари жаҳон рекордигача Рамосда 7 та ўйин қолди. Бу рекорд Миср терма жамоаси собиқ футболчиси Аҳмад Ҳассанга тегишли — 184.
Рамос бу ўйинда иккита пенальтидан фойдалана олмади. Бунга қадар ҳимоячи кетма-кет 25 та пенальтини голга айлантирганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)