Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида маст ҳолда автомобилни бошқарган Nexia-3 ҳайдовчиси йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Бошқарманинг Telegram’даги каналига юкланган видеода қайд этилишича, ЙТҲ Навбаҳор туманидаги «Ромитан» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-63 автомобиль йўлида содир этилган. Тошработ–Навбаҳор йўналиши бўйлаб келаётган Nexia-3 йўлнинг ўнг томон чекка қисмида келаётган пиёдани уриб юборган.

Оғир даражадаги тан жароҳати олган жабрланувчи шифохонага ётқизилган ва жонлантириш бўлимида вафот этган.

Видеолавҳада Навбаҳор тумани ИИБ Тергов гуруҳи бошлиғи Тўймурод Абдуллаев ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми «б» банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) жиноят иши очилгани, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганини маълум қилган.

Аввал Навоийда Навбаҳор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида трактор ҳайдовчиси 27 ёшли йигитнинг ўнг қўлидан айрилишига сабабчи бўлгани, Хатирчида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳамда ҳайдовчи, бошқа бир ЙТҲда вояга етмаган қизга машинасини бошқаришга берган ҳайдовчи, Matiz шинаси ёрилиши сабабли юз берган ЙТҲ оқибатида 2 ойлик чақалоқ вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганлар учун ёрдам қабул қилинмоқда
Шоу-бизнес
Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)
Дунё
“Сталиндан кейинги иккинчи одам” — Маленковнинг ҳокимиятдан четлатилиши, боши танасидан жудо этилган Шотландия қироличаси ва Канадада тўқнашган икки поезд. Кун хро...