Жанубий Корея пойтахти Сеулда шаҳар ҳаво транспортини тижоратлаштириш давлат дастури доирасида учар такси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» маълум қилди.
Учар такси Сеулнинг юқори марказий қисмида парвозни амалга оширган. Парвоз етти дақиқа давом этиб, қурилма 50 метр баландликда 1,8 километр тезликда учган.
Синов йўловчиларсиз ўтказилган бўлиб, унинг ичига 70 килограмм гуруч юкланган. Шунингдек, Hyundai ва Hanwha Systemс компаниялари ҳам ўз прототипларини намойиш этган.
Изоҳ (0)