Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 3 та Malibu автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 12 ноябрь куни соат 13:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси 54-уй қаршисида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган У.О., 1990 йилда туғилган И.Р. ҳамда 1969 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Malibu русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда 37 ёшли ҳайдовчи У.О. тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга доир: Навоийдаги йирик ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди: 11 машина зарар кўрган, 11 киши жароҳатланган
Изоҳ (0)