Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали Қорабоғдаги уруш тўхтатилгани эълон қилинганидан сўнг, Ереванда юзага келган норозилик намойишлари вақтида намойишчилар ўзининг қароргоҳида талон-торожликларни амалга оширганини маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Компьютер, соатлар, парфюмерия, ҳайдовчилик гувоҳномаси бошқа нарсалар бош вазир қароргоҳидан ўғирлаб кетилган. Албатта, буларнинг барчаси ‘ватан учун’», — дейди Пашинян.

10 ноябрга ўтар кечаси Ереванда бошланган норозилик намойишлари вақтида Пашинян Facebook’даги саҳифаси орқали Арманистонда эканлигини ва мамлакат бош вазири вазифасини бажаришни давом этаётганини маълум қилганди.

Пашинян Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш бўйича Озарбайжон билан келишиб олганини эълон қилганидан сўнг, Ереван кўчаларида норозилик намойишлари бошланган. Намойишчилар Арманистон ҳукумати биносига ҳам бостириб кирган.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон, Озарбайжон ва Россия етакчилари 9 ноябрь куни кечқурун Қорабоғда жангларни тўхтатиш ҳақида уч томонлама шартнома имзолади. Сулҳ шартлари Келбажар, Агдам, Лочин туманлари ва Газах туманида Арманистон томони эгаллаб турган ҳудудлар Озарбайжон назорати остига берилишини назарда тутади. Эни 5 километр келадиган Лочин коридори Арманистон ихтиёрида қолиб, у Тоғли Қорабоғ ва Арманистон ўртасидаги алоқани таъминлаб туради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди