Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали Қорабоғдаги уруш тўхтатилгани эълон қилинганидан сўнг, Ереванда юзага келган норозилик намойишлари вақтида намойишчилар ўзининг қароргоҳида талон-торожликларни амалга оширганини маълум қилди.
«Компьютер, соатлар, парфюмерия, ҳайдовчилик гувоҳномаси бошқа нарсалар бош вазир қароргоҳидан ўғирлаб кетилган. Албатта, буларнинг барчаси ‘ватан учун’», — дейди Пашинян.
10 ноябрга ўтар кечаси Ереванда бошланган норозилик намойишлари вақтида Пашинян Facebook’даги саҳифаси орқали Арманистонда эканлигини ва мамлакат бош вазири вазифасини бажаришни давом этаётганини маълум қилганди.
Пашинян Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш бўйича Озарбайжон билан келишиб олганини эълон қилганидан сўнг, Ереван кўчаларида норозилик намойишлари бошланган. Намойишчилар Арманистон ҳукумати биносига ҳам бостириб кирган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)