• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қорабоғдаги уруш, афтидан, тугади. Пашинян радикал йўқотишларга рози бўлди, минтақага Россия тинчликпарварлари киритилади, Ереванда норозилик намойишлари бошланган

    Арманистон ва Озарбайжон Россия воситачилигида 10 ноябрга ўтар кечасидан бошлаб Тоғли Қорабоғда урушни тугатишга келишиб олди, деб ёзади Meduza. Битим видеоалоқа орқали Россия ва Озарбайжон президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев томонидан имзоланди; Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашмади. Аммо келишув ҳақида биринчи бўлиб айнан Пашинян хабар берди: у Facebook’да «ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиш натижасида… ва юзага келган ҳолатда бу энг яхши қарор эканлигига ишонган ҳолда» келишувга рози бўлганини ёзди.

    Никол Пашинянга қарши бўлган халқ Арманистон ҳукумати биносига бостириб кирди. Ереван, 2020 йил 10 ноябрь

    Никол Пашинянга қарши бўлган халқ Арманистон ҳукумати биносига бостириб кирди. Ереван, 2020 йил 10 ноябрь
    Фото: «ТАСС»

    Арманистон кучлари учун ҳақиқатда оғир бўлган «ҳарбий вазият таҳлили» ва шартнома матни у де-факто (амалда) тан олинмаган республикани қутқариши мумкинлигини кўрсатмоқда. Путин битим «ҳамма учун фойдали бўлиши»ни айтди.

    Шартноманинг асосий бандлари:

    • Чегаралар туташган ҳудудга Россия тинчликпарварлари киритилади (булар — ўқотар қурол билан қуролланган 1960 нафар ҳарбий хизматчи, 90 та бронетранспортёр, 380 та автомобиль ва махсус техника).
    • Арманистон Қорабоғи жисмонан мавжуд бўлишдан тўхтамайди, аммо унинг бўлғуси мақоми шартномада умуман тилга олинмаган.
    • Арманистон собиқ иттифоқ даврида Тоғли Қорабоғ вилояти таркибига кирмаган ва ўзи 1990 йиллар бошида эгаллаб олган ҳудудларни Озарбайжон назорати остига қайтариши керак. Ҳозирча Арманистон кучлари эгаллаб турган бу ҳудудлар Озарбайжонга 15 ноябрдан 1 декабргача бўлган муддатда топширилиши керак.
    • Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудуди 2020 йилдаги уруш чоғида Озарбайжон қўшинлари томонидан эгалланган ҳудудлар ҳисобига қисқаради. Бошқа бир қатор туманлардан ташқари, арманлар Қорабоғдаги (стратегик ва рамзий маънолардаги) асосий шаҳарлардан бири Шушудан ажралади, у озарбайжонликлар томонидан 7—9 ноябрь кунлари эгалланган эди.
    • Арманистон Қорабоғининг Шушудан 10 км масофада жойлашган пойтахти — Степанакерт арманлар назорати остида қолади. У Арманистон билан йўлак орқали (Лачин йўлаги) боғланади, уни ҳам Россия тинчликпарварлари қўриқлайди.
    • Бунинг эвазига Озарбайжон Нахичеван вилоятида Россия томонидан қўриқланадиган худди шундай йўлакни қўлга киритади, у Озарбайжоннинг асосий ҳудудидан Арманистон ҳудуди томонидан ажратиб қўйилган ўз эксклавига олиб оради.
    • Томонлар бутун ҳудудга қочоқлар қайтиб кела олиши ҳақида келишиб олди; Озарбайжон ҳудудлари Бокуга қайтариб берилаётганини ҳисобга олганда, гап озарбайжонликларни Қорабоғнинг Арманистон қисмига қайтариш ҳақида бормоқда; Қорабоғда 1990 йиллардаги урушгача озарбайжонлик озчиликлар яшарди. Қайтариш жараёни БМТ иштирокида бўлиб ўтиши керак.
    • «Тинчликпарвар кучлар маркази» тузилади, унинг фаолиятида, Алиевнинг айтишича, Озарбайжоннинг асосий иттифоқдоши — Туркия иштирок этади. Келишувни тайёрлашда Анқара иштирок этганидан дарак берувчи нарса шуки, Қорабоғдаги урушнинг якуни яқинлашиб қолгани ҳақидаги илк миш-мишлар айнан Туркияда пайдо бўла бошлади.
    • Арманистон анклави Қорабоғда қандай ҳуқуқлар асосида мавжуд бўлиши шартнома матнидан маълум эмас. Алиевнинг айтишича, у «уларга (арманларга) мухториятни таклиф қилган, аммо улар мустақилликни хоҳлаган». «Энди нима дейсан, Пашинян?» — деб сўради у ўзининг халққа мурожаатида. «Қорабоғ — бизники!» — дея нутқини якунлади у.
    • Келишув беш йил муддатга тузилди (узайтириш имконияти билан, агар томонлардан ҳеч қайсиси шартномадан чиқишини эълон қилмаса).
    Пашинян «фавқулодда оғриқли қарор» ҳақида эълон қилгач, Ереванда намойишлар бошланди. Шаҳар кўчаларига юзлаб намойишчилар чиқиб, Арманистон ҳукумати биноси ёнида тўпланди ва қўриқчилар занжирини ёриб ўтиб, ичкарига бостириб кирди, деразаларни синдирди ва ички хоналарни ағдар-тўнтар қилди. Намойиш иштирокчилари бош вазирга қарата ҳақоратлар айтиб, шундан сўнг унинг уйига қараб йўл олди. Норозилик акциялари чоғида Арманистон парламенти спикери дўппосланган. Telegram-каналлар Ереван аҳолисини шаҳар кўчаларига чиқишга чақирмоқда. Аввалроқ Арманистоннинг 17 та мухолифатчи партияси Пашинян ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишини ва жанговар ҳаракатлар тугагунга қадар, ҳокимият муваққат бошқарув органига берилишини талаб қилган эди.

    Шундай вазият давом этаётган бир пайтда Арманистондаги манбалар ва Озарбайжон президенти Алиев Пашинян сўнгги лаҳзада гўёки уч томонлама баёнотни имзолашдан бош тортганини маълум қилди. Арманистонда кўпчилик фуқаролар «таслим бўлиш» қароридан норози эканлиги туфайли келиб чиққан сиёсий инқироз бошланганини ҳисобга олганда, бу имзо яқин келажакда қўйилиши-қўйилмаслиги номаълум. Кейинроқ Пашинян ўз Facebook’ида жонли эфирга чиқиб, унинг тинчлик шартномасини имзолашдан бошқа чораси бўлмаганини айтди. Тафсилотлар ҳақида яқин кунларда маълумот беришни ваъда қилди. Шунингдек, у Еревандаги тартибсизликлар иштирокчилари жавобгарликка тортилишини айтди.

    Баъзи маълумотларга кўра, Россия тинчликпарварлари аллақачон Қорабоғга кирган, аммо бу хабар тасдиқлангани йўқ.

    Мавзуга доир:

    • Илҳом Алиев Озарбайжон Тоғли Қорабоғда арманларга шаҳар бошқаруви ёки маданий автономия беришга тайёрлигини маълум қилди
    • Россиянинг Ми-24 вертолёти Озарбайжон армияси томонидан уриб туширилди. Озарбайжон ҳодиса тасодифан юз берганини маълум қилди ва бунинг учун узр сўради
    • Тоғли Қорабоғдаги асосий шаҳарлардан бири Озарбайжон назорати остига ўтгани тасдиқланди
    • Илҳом Алиев Озарбайжонга тажовуз қилинса, Туркиядан ҳарбий ёрдам сўрашга тайёрлигини маълум қилди
    • Озарбайжон президенти Тоғли Қорабоғдаги муҳим шаҳар қўлга киритилганини эълон қилди

    10.11.2020, 09:50   Изоҳ (0)   45368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илҳом Алиев Озарбайжон Тоғли Қорабоғда арманларга шаҳар бошқаруви ёки маданий автономия беришга тайёрлигини маълум қилди

    10.11.2020, 07:34

    БМТ бош котиби Жо Байденни АҚШ президентлиги сайловидаги ғалаба билан табриклади

    10.11.2020, 07:15

    Эстония ички ишлар вазири АҚШдаги президентлик сайловини танқид қилгани учун истеъфога чиқди

    10.11.2020, 06:12

    Россиянинг Ми-24 вертолёти Озарбайжон армияси томонидан уриб туширилди. Озарбайжон ҳодиса тасодифан юз берганини маълум қилди ва бунинг учун узр сўради

    09.11.2020, 23:45

    Йўқолиб кетаётган пингвин, илк қор бўронлари, келаётган ранглар байрами. 9 ноябрь суратлари

    09.11.2020, 23:23

    Тоғли Қорабоғдаги асосий шаҳарлардан бири Озарбайжон назорати остига ўтгани тасдиқланди

    09.11.2020, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.