Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Қонун билан 10 та қонун ва 2 та кодекс талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди.
Хусусан, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, текшириш талаби Солиқ кодексига мослаштирилди. Энди тадбиркорларни текшириш «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилади.
Бундан буён солиқларнинг камерал текширувидан бошқа барча текширишлар электрон тизимда рўйхатга олинади. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлар қонунга хилофдир.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йилда бюджет прогнозини бажариш учун тадбиркорлардан 823 млрд сўм ортиқча солиқ ундирилган
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев фармонига асосан давлат корхоналарини трансформация қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш бўйича чоралар белгиланган эди.
Изоҳ (0)