Андижон вилоятининг Асака тумани «Камолот» маҳалласида жойлашган кийим-кечак бозорида 10 ноябрь куни ёнғин юз берди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин соат 00:42 да бошланган. Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан ФВВ вилоят бошқармасининг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Улар ёнғинни 40 дақиқа ичида тўлиқ ўчирган.
Ёнғиндан буюм бозорининг 80 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида буюм бозорида жойлашган 4 та дўконга қисман зарар етган. Буюм бозорининг 3000 квадрат метр майдони ёнғиндан сақланиб қолинган.
Ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)