Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Volkswagen концерни раҳбари бугунги кунда бозорда муваффақиятга эришиш учун нафақат яхши автомобилларни тақдим этиш, балки уларни рақамли экотизимга интеграция қилиш лозимлигини маълум қилди, деб хабар беради Motor.

Фото: Volkswagen

Фото: Volkswagen

Volkswagen Group раҳбари Герберт Дисс Bloomberg агентлигига берган интервьюсида бугунги кунда автомобиль ишлаб чиқариш — ҳар қандай марка бизнесининг кичик бир қисми эканлигини айтган. Бозорда муваффақиятга эришиш учун барча янги моделлар рақамли экотизим билан самарали интеграция қилинган ва худди смартфонлар каби доим интернетга уланган бўлиши керак. Одамлар ва юкларни ташиш яқин кунларда автомобиль мажбуриятининг бир қисми бўлиб қолади — худди ҳозирда смартфонларнинг асосий фуксияси қўнғироқларни амалга ошириш бўлгани каби.

Бироқ Volkswagen янги рақамли реалликка ўз вақтида мослаша олмаган Nokia компаниясининг тақдиридан қочишга ҳаракат қилади. Бунинг учун марка автомобиллари ва электрокарлари учун ўз операцион тизимини яратиш ниятида — уни нафақат концерн ичида қўллаш, балки рақобатчиларга ҳам сотиш кўзда тутилган. Дисснинг фикрича, Европа электромобиллар сони бўйича етакчига айланади, буларнинг барчаси Volkswagen рақамли даврга тайёрланишига имкон беради.

Аввалроқ Volkswagen дунёдаги энг кичкина автосалонни яратгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади