Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 ноябрдаги қарори билан Лазиз Ҳамидов Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма ахборот хизмати маълум қилди.
Лазиз Ҳамидов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати кўп квартирали уйларни бошқариш ташкилотларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шу вақтга қадар Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Баҳром Назаров эса Қурилиш вазирлигига ишга ўтганлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)