• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Боёвутда Усмон Юсуповга бюст ўрнатилди

    Сирдарё вилояти Боёвут туманида 1937-1950 йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимида ишлаган Усмон Юсуповга бюст ўрнатилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: Yuz.uz

    Фото: Yuz.uz

    Қайд этилишича, 5 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Усмон Юсуповга ўрнатилган бюстнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Бюст Усмон Юсупов раҳбарлик лавозимидан кетгандан кейинги тақдири билан боғлиқ бўлган Боёвут туманидаги колхозда ўзи яшаган ҳовлининг марказида очилди. Усмон Юсупов 1955-1960 йилларда 4-Боёвут совхозида раҳбар бўлиб ишлаган.

    Тантанали маросимни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофир Мирзаев очиб берди ва бутун Сирдарё халқи номидан Усмон Юсуповнинг Иккинчи жаҳон урушидаги буюк ғалабага ҳамда Сирдарё вилоятининг гуллаб-яшнашига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлигини баён қилди.

    Тадбирда Усмон Юсупов ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг бошланган конференцияда у билан бевосита бирга ишлаган меҳнат фахрийлари ёшликдаги хотиралари билан ўртоқлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Усмон Юсупов раҳбарлик қилган 4-Боёвут совхозида илк фаолиятини бошлаган давлат ва жамоат арбоби Азиз Тўраев у билан ўтган даврларини хотирлаб, халқ орасида Усмон ота номини олишига сабаб бўлган хислатларига тўхталди.

    Усмон Юсуповнинг қизи Зоя Петросенко Москва шаҳридан карантин сабаб келолмай қолганлиги боис Ўзбекистон халқидан миннатдорчилик изҳорларини аудиоёзув орқали жўнатди. Конференцияда йиғилганларга қўйиб эшиттирилган ушбу аудиоёзувда Зоя Петросенко отасининг номи қайта оқланганидан, ҳақиқат қарор топганидан бениҳоя хурсанд эканлигини ҳам баён этган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Конференция сўнггида меҳнат фаолиятини Усмон Юсупов қўл остида бошлаб, кўп йиллар Сирдарё вилояти ва республикада раҳбарлик лавозимларида ишлаган давлат ва жамоат арбоби Азиз Тўраев вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

    Азиз Тўраевнинг кўп йиллик юрт олдидаги меҳнатлари қадрланган ҳолда унга «Президент совғаси» – автомашина берилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълумот учун, Усмон Юсупов 1900 йил 1 март куни Фарғона туманидаги Каптархона қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети котиби (1928–31), ВССПС Ўрта Осиё бюроси раиси (1931–34), Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати халқ комиссари (1936–37), Ўзбекистон Компартияси МК 1-котиби (1937–50), СССР Пахтачилик министри (1950–53), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси (1953–54), Мирзачўлдаги 4-Боёвут ва 2-Боёвут совхозлари ва Янгийўл туманидаги «Халқобод» аграр-саноат бирлашмаси директори (1955-66) бўлиб ишлаган.

    Юсупов республикага раҳбар бўлган йилларда Ўзбекистонда халқ ҳашари йўли билан йирик сув иншоотлари (Катта Фарғона канали, Каттақўрғон сув омбори) қурилган. 2-жаҳон уруши даврида мамлакат ғарбидан кўчириб келтирилган корхоналарни ишга тушириш, янгиларини қуриш, фронтни озиқ-овқат, кийим-кечак билан мунтазам таъминлаш, ўзбекистонликларни фашизмга қарши курашга сафарбар қилиш, уруш туфайли уй-жой ва бошпанасиз қолган аҳоли ҳамда етим қолган болаларга меҳрибонлик ва инсонпарварлик қилишда Юсупов бош-қош бўлган.

    У 1966 йил 7 май куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

    Мавзуга доир:

    • Уруш йиллари Ўзбекистонга раҳбарлик қилган Усмон Юсуповнинг уй-музейи реконструкция қилинмоқда
    • Фото: Адиблар хиёбонидаги гипс ҳайкаллар бронзадан ясалганига алмаштирилмоқда
    • Фото: Собиқ Иттифоқ республикаларини узоқ йиллар давомида бошқарган ва бошқариб келаётган президентлар

    06.11.2020, 21:45   Изоҳ (0)   18748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

    06.11.2020, 21:29

    Шавкат Мирзиёев: Тиббиёт тизимининг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим

    06.11.2020, 21:17

    Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида «тиббиёт кластерлари» ташкил этилади

    06.11.2020, 20:44

    Кадастр соҳасида қайси омиллар туфайли коррупцион ҳолатлар авж олаётгани маълум қилинди

    06.11.2020, 20:23

    Статқўм Ўзбекистонда 9 ой давомида кузатилган ўлим ҳолатлари статистикасини эълон қилмади

    06.11.2020, 19:45

    Ўзбекистонда 7 ноябрь куни ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин

    06.11.2020, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.