Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2020 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар (оилалар) 74,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Қўмита маълумотига кўра, 25,8 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шундан:
- бир болалилар — 23,0 фоиз;
- икки болалилар — 27,1 фоиз;
- уч болалилар — 16,9 фоиз;
- тўрт ва ундан кўп болалилар — 7,2 фоиз уй хўжаликларида кузатилган.
Изоҳ (0)