• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк салтанатнинг ўсмир ҳукмдори. Римнинг охирги императори Ромул Август қисмати

    Ромул Август 475 йил 31 август куни Рим империясининг тахтига ўтирганидан сўнг, у 476 йил сентябрида ҳокимиятдан йиқитилгунига қадар империяга 10 ойдан сал кўпроқ вақт давомида ҳукмронлик қилган эди. Унинг ҳокимиятдан қулаши табиий равишда қадимги Римнинг ҳам қулаганини англатади ва ғарбий Европада Ўрта асрларнинг бошланишидан хабар беради. «Дарё» Римнинг сўнгги императори тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ромул Августнинг ҳукуматга келиши

    Тахминан 14 ёшида император бўлган Ромул Августнинг болалиги ҳақида кўп нарса маълум эмас. Аммо унинг отаси ҳукуматда баланд лавозимни эгаллагани сабабли Ромул ўша пайтда аристократ болаларга хос бўлган бошланғич таълим олган деб тахмин қилиш мумкин. 474 йил июнь ойида Юлий Непос ғарбий Рим империясининг императорига айланди. Кўп ўтмай, у Ромулнинг отаси – Орестни ғарбий Рим қўшинининг «аскарлар устаси» этиб тайинлади.

    Орест ўғлининг ҳокимиятдаги номзодини илгари суриш учун у янги тайинланган қўмондонлигидан фойдаланди. 475 йилнинг 28 августида Орестер 402 йилдан кейин Рим империясининг пойтахти деб ҳисобланган Равеннада бошқарувини муваффақиятли қўлга киритди. Орест қўшинлари томонидан мағлуб этилган Юлий Непос Далматияга кўчиб кетди.

    Империянинг бошқарувини ўз қўлида олиб қолишдан кўра, Орест уни 14 ёшли ўғлига топширишга қарор қилди. Шундай қилиб, Ромул ғарбий Рим империясининг императори этиб тайинланди. Ромул Августнинг (Ромулус Аугустус) исми омма олдида кулгига қолди, халқ императорни масхаралаб, «Момйллус», яъни «кичик шармандалик» деган лақаб чиқарди.

    Ёш император даврида Рим

    Ромул даврига келиб, империя парчаланиш арафасида эди. Унинг иқтидорга келишидан олдин аср давомида империя ўзининг асосий қудрати ва ерининг катта қисмини йўқотган эди. Бу пайтда шарқий империя (Византия империяси) тобора бойиб, унинг ҳукмдорлари ғарбни ҳам босиб олишга таҳдидларни бошлаб юборган эди.

    Ромул сиёсатда фаол иштирок этмади, чунки у давлатни ўзи бошқариши учун жуда ёш саналар эди. Унинг ўрнига отаси Август номидан империяни бошқарди. Унинг исми Рим, Равенна ва Милан каби шаҳарларда зарб қилинган баъзи тангаларда босилган бўлса ҳам, Ромул шарафига биронта ҳам ёдгорлик қурилмади. Юлий Непос сингари, Орест ҳам империянинг буюклигини тиклашни орзу қилар, лекин аслида, бунинг учун унинг имкониятлари камроқ эди. Аммо шарқий император Зено Ромул Августни тан олишдан бош тортди, Далматияга қочиб кетган Непосни қонуний ҳукмдор деб ҳисоблашда давом этди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ота-ўғил ҳукуматга келганидан 10 ой ўтиб, уларга қарши исён кўтарилди. Ёлланма аскарлар урушдан олдин Орестга шарт қўйди – Италиядан улар учун ер ажратилиши зарур эди. Аммо бу шарт рад этилди. Бунинг ортидан давлат тўнтаруви келиб чиқди. Унга Орест даврида ҳарбий раҳбар бўлиб ишлаган Одоакр бошчилик қилди.

    Орест бу вақтда ҳужумни қайтаришга умид қилиб, ҳимояланган Тисинумга қочиб кетди, аммо шаҳар эгаллаб олиниб, талон-тарож қилинди. 476 йил 28 августда, айнан у ҳукумат тепасига келганига роппа-роса бир йил бўлганида, Орест қўлга олинди ва қатл этилди.

    Ромул Августнинг отаси ўлдирилишидан беш кун олдин Одоакр ўзини Италиянинг янги қироли сифатида таништирган эди. Бир ой ўтгач, Одоакр тахтдан туширилди, уни отасидек қисмат кутмади. Янги қирол уни ёшлигини ҳисобга олиб, қатл қилмади. Шундай қилиб, тахминан 500 йил давомида ривожланиб келган Рим империяси қулади ва ғарбий империя тарқатиб юборилди.

    Ромулнинг кетишидан сўнг, қироллик муҳри ва идорасидаги бошқа буюмлар шарқий империяга кўчириб ўтказилди. Бу ғарбда императорларнинг ҳукмронлиги тугагани ва ғарбий империянинг парчаланишини англатди.

    Юлий Непотнинг иқтидорга қайтиши

    Тарихчилар томонидан Ромул Августнинг тахтдан кетиши расман Рим империясининг қулаши санаси сифатида қаралса-да, у яна тўрт йил мавжуд бўлиб турди. Одоакр шарқий император Зенодан ўзини Италияда губернатор сифатида тан олинишига эришди. Бунга жавобан Одоакр Далматияда бўлган Юлий Непотни амалдаги император сифатида тан олишга рози бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу ҳолат узоқ давом этмади – Непот Италияда ҳокимиятни тиклашга ҳаракат қилди, унинг ҳаракатлари Одоакрга унчалик ёқмади. 480 йилда Юлий Непот ўз қўриқчилари томонидан ўлдирилди.

    Шундан сўнг, Одоакр Константинополга императорлик нишонларини (ҳокимият белгиларини) юборди, бу энг рамзий лаҳза деб ҳисобланади – ҳатто ғарбий империянинг рамзлари энди бу ернинг янги эгаларига керак эмас эди. Эҳтимол, шу ондан бошлаб, дунё тарихида муносиб ўрин тутган, Европа цивилизациясининг ривожланиш йўналишини белгилаб берган буюк империя расман йўқ бўлган эди.

    Ромул Августнинг тақдири нима бўлди?

    Қанчалар ғалати эшитилмасин, Римнинг сўнгги ҳукмдори тинч қўйилди. Унга ҳеч ким таҳдид қилмади. Одоакр  ёш боланинг ҳокимиятга келтирадиган хавфини минимал баҳолаб, у оиласи билан бирга кетишига рухсат берди.

    Баъзи манбаларга кўра, Одоакр Августга катта миқдорда пенсия тайёрлаган, Ромул Август уни Одоакрнинг ўлимидан сўнг ҳам олиб турган эди.

    Ромул Августнинг қандай ўлим топгани ҳақида бирор тайинли маълумот йўқ, аммо тақдир Римнинг сўнгги императорига бошқа ҳукмдорлардан кўра анча раҳмдилроқ бўлгани аниқ.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    31.10.2020, 16:16   Изоҳ (0)   45333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 11 минг кишига яқинлашди, Қозоғистонда эса 111 минг кишидан ошди

    31.10.2020, 14:17

    Суриялик ёлланма жангчи Қорабоғ мудофаа армияси томонидан асирга олинди

    31.10.2020, 11:21

    Туркияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 17 кишига етди

    31.10.2020, 10:23

    Парижда қуролланган эркак полициячиларга ҳужум қилишга уринди

    31.10.2020, 07:53

    «Роспотребнадзор» коронавирус билан касалланган одам қачон максимал даражада юқумли бўлишини маълум қилди

    30.10.2020, 22:57

    Янги Зеландия референдумда эвтаназияни маъқуллади ва марихуана қонунийлаштирилишига қарши чиқди

    30.10.2020, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.