Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бош вазир Абдулла Арипов Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида янги қурилган кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, уларни доим соз ҳолатда сақлаш ҳамда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур ҳудудларда барпо этилган кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, уларни доим соз ҳолатда сақлаш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Сардоба туманида ушбу топшириқ ижроси юзасидан ташкил этилган йиғилишда янги уйларни тақсимлаш ва аҳолининг ушбу уйларга кўчиб ўтишини ташкил этиш, мазкур ҳудудларда «Хавфсиз маҳалла» тизимини жорий этиш, ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, ишчи гуруҳ томонидан янги уйларни тақсимлашда фуқароларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилган. Шу асосида уйларга кўчиб киришдан олдин улар билан суҳбатлар ўтказилади. Бунда, асосан, ҳудудда ноқонуний қурилмалар қурмаслик, коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, умумий фойдаланиладиган йўлаклар, уйлар атрофини озода сақлаш борасида тушунтириш берилади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Йиғилишда мутахассислар томонидан Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги талафот етган хонадонларни янги қурилган кўп қаватли уйларга жойлаштириш режаси тақдимоти ўтказилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Аввалроқ Қозоғистонда Сардоба фожиаси оқибатида бошпанасидан ажралганларга янги уйлар топширилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди