• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармонни имзолади

    «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу фармон қабул қилинишидан мақсад иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтиришдан иборат.

    Ҳужжат билан бизнеснинг «соядан» чиқишини рағбатлантириш, солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз тўловларни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилади.

    Хусусан:

    • Умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди. Ушбу чора пластик карталардан чекловларсиз тўлов қабул қилиш ҳисобидан тушумни кўпайтириш ҳамда нақд шаклда олинган суммаларни акс эттириш имконини беради.
    • Аввал қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинган. Лекин кўрсатилаётган хизматлардан олинадиган даромадни қонуний айланмага жалб қилиш учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади.
    • Тошкент шаҳрида ўтказилаётган онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган ҚР коди асосида совринли ўйинларни ўтказиш эксперименти 2020 йилда барча ҳудудларда амалга оширилади.
    Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида 9 ойда 3,3 триллион сўмлик 16,3 миллионта чек, вилоятларда эса 6,3 триллион сўмлик 22,7 миллионта чек чиқарилган. Совринли ўйинларнинг вилоятларда жорий этилиши онлайн касса машиналарига ўтиш жараёнини тезлаштиради. Совринли ўйинларга 1 миллиард сўм ажратилган бўлиб, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 524 миллион сўмлик совринлар ўйналди.

    Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бизнес юритишдаги жорий амалиётга мослаштирилади.

    Жумладан, қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) ҳуқуқи билан ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади.

    Солиқ ва божхона маъмуриятчилиги воситалари ҳисоб ва тушумларнинг тўлиқлигига, шу жумладан, солиқлардан бўйин товлаган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга қаратилади.

    Бу қуйидагилар орқали амалга оширилади:

    1) тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тартибини жорий қилиш.

    Ушбу чора солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари доирасидаги ҳаракатларига фуқароларнинг ишончини ошириш, шунингдек, солиқ органлари суиистеъмоллик ҳолатларига йўл қўйишларининг олдини олишга хизмат қилади;

    2) Солиқ органларининг маълумотларини қайта ишлаш марказини замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлашни тезлаштириш ва бирламчи қўшимча жиҳозлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

    Солиқ ислоҳоти натижасида фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, ресурс солиқларини тўловчи шахслар сони ўртача 15 баробар кўпайди.

    Халқаро экспертларнинг фикрича, ваколатли органларнинг тайёргарлиги ва иқтисодиётдаги яширин улушнинг қисқариши ўртасида бевосита алоқа бор. Масалан, ИТ даражаси юқори бўлган мамлакатларда яширин иқтисодиёт улуши паст.

    Яширин иқтисодиётга таъсир қилувчи омил сифатида коррупцияни қисқартириш.

    • Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятлари тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали ички назорат (комплаенс-назорат) тизимини жорий қилиш.
    • Марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини мажбурий ўтказиш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
    • Давлат органларида, шу жумладан ҳудудларда коррупция даражасини рейтинг баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш, шунингдек, рейтинг натижаларини даврий эълон қилиш ҳамда раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди

    Ушбу рейтинг давлат органлари фаолиятида коррупция кўринишлари мавжудлиги хатарини таҳлил қилиш асосида коррупцияга энг мойил бўлган идоралар мониторингини амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини баҳолаш ва эълон қилиш уларнинг масъулиятини оширади.

    Турли вазирлик ва идораларнинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўзаро мувофиқлашган фаолиятини таъминлаш.

    Яширин иқтисодиётга қарши курашиш «кўп векторли» тусга эга экани ҳамда кўплаб вазирлик ва идораларнинг иштирокини тақозо этишини ҳисобга олиб, Махсус комиссия ташкил этилади ва унинг ички органи сифатида Молия вазирлиги белгиланади.

    Шу билан бир қаторда, яширин иқтисодиётга қарши кураш бевосита жойларда амалга оширилишини ҳисобга олиб, ҳудудлар ҳокимлари бошчилигидаги ҳудудий комиссиялар тузилмоқда, уларнинг аниқ вазифа ва функциялари белгиланади.

    Махсус комиссиясига Жаҳон банки ва бошқа халқаро институтлар билан ҳамкорликда Яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш стратегиясини, Марказий банкка эса нақдсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш юклатилди.

    Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни, нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, жамиятда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш.

    Халқаро экспертларнинг фикрича, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан тадбиркорлар ва аҳолини қонуний бизнеснинг нуфузини оширишга жалб қилиш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахсларга нисбатан муросасизликни тарғиб қилиш бўйича «медиа-режа» ишлаб чиқилади.

    Фармон ижроси қуйидаги тартибда ташкил этилади:

    • Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича Махсус комиссия ва ҳудудий комиссиялар тузилади, кўрсатилган чоралар ижросининг бориши йиғилишларда ҳар ҳафта кўриб чиқилади;
    • вазирлик ва идораларнинг яширин иқтисодиётга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси»да назарда тутилган чораларни сўзсиз бажариш;
    • яширин иқтисодиётга қарши курашишда иштирок этаётган вазирлик ва идоралар ўртасида турли даражаларда яқиндан ҳамкорлик (чора кўриш, ахборот алмашиш ва бошқалар) йўлга қўйилади;
    • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ҳисоб палатаси раҳбарлари ҳудудларга чиқиб, ҳудудий комиссияларнинг самарали фаолиятини ташкил этади.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев фармони билан «Ўзавтосаноат» трансформация қилинади

    29.10.2020, 10:09   Изоҳ (0)   18359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёлик ота 260 млн сўмлик алимент пулини олдиндан тўлади

    29.10.2020, 09:45

    Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинди

    29.10.2020, 09:21

    Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида вафот этди

    29.10.2020, 08:46

    Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Энергетика муаммолари институти ташкил этилади

    29.10.2020, 08:11

    Андижонда энг кўп қонун бузилишига йўл қўйган ташкилотлар номи маълум қилинди

    29.10.2020, 07:57

    Навоийда Matiz шинаси ёрилиши сабабли юз берган ЙТҲ оқибатида 2 ойлик чақалоқ ҳалок бўлди

    29.10.2020, 07:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.