• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги поликлиникада эскирган ўриндиқларга чойшаб олиш учун ходимлардан пул йиғилди. Раҳбар буни ишчилар ташаббуси деб атамоқда

    Ижтимоий тармоқларда «Шофирконлик шифокорлар йиғ-йиғлардан чарчади» сарлавҳали хабар тарқалгач «Дарё» мухбири «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Бухоро вилояти бўлими билан ҳамкорликда суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Бухоро вилоятининг Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиниканинг 47 нафар шифокори поликлиниканинг эскирган ва кўримсиз аҳволга келган ўриндиқларига оқ чойшаб ўраш мақсадида 10 минг сўмдан пул йиғган. Пул рўйхат шаклида, имзо орқали, устига-устак, на буйруқ, на касаба уюшмаси қарорисиз ноқонуний йиғилган.

    Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда «Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли шифохона ходимлари бор-йўғи 1,2 миллион сўмгача маош олишади. Ҳозирги шароитда бу маблағнинг кулгили эканини тушуниш учун катта ақл керакмас. Харажатлардан ташқари, рўзғорга ана шу пулнинг тенг ярми киради. ‘Ўлганнинг устига тепган’ деганларидек, поликлиникамиз мудири Азиз Носировнинг қабулхонасидаги ‘стул’лар қопламаси учун шифокорлардан 10 мингдан пул йиғиляпти. Бунақа ‘йиғ-йиғлар’ тинкамизни қуритди. Шофирконда ҳам прокурор, бошқа идоралар бор. Кимдир эътибор берармикан?!» деган хабар тарқалган.

    Фото: «Дарё»

    Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника мудири Азиз Носиров «Дарё» мухбири билан суҳбатда ушбу хабарни унга ёмонлик истаганлар тарқатганини айтди. Поликлиника мудирига кўра, ижтимоий тармоқларга хабар тарқалмасдан уч-тўрт кун илгари бир нечта бўлим шифокорлари унинг қабулига ҳар бир бўлим шифокоридан ўн минг сўмдан пул йиғиш орқали эскирган ва ачинарли аҳволга келган ўриндиқларга оқ чойшаб ўраш таклифи билан кирган. Бироқ у масалани қонуний йўл билан ҳал этиш кераклигини айтиб, таклифни ҳам рад этмаган.

    «Бор-йўғи 470 минг сўм пул ортидан ҳеч ким манфаатдор бўлишни истамаган. Аммо ишхонани иккинчи уй сифатида кўрган ходимларимнинг хайрли ташаббуси, дея изн бергандим. Аммо ўшандаям, ‘Ўзи арзимаган пул, бу ташаббусингиз нотўғри тарқалиб кетмайдими?’, дея хавотир ҳам олгандим. Мана, ўйлаганим содир бўлди», — дейди поликлиника мудири.

    Азиз Носиров.

    Азиз Носиров.
    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган йиғинда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Бухоро вилояти бўлими раҳбари Ҳамза Рўзиев ноқонуний хатти-ҳаракат эътиборсизлик туфайли, етмагандек, поликлиника мудирининг ўзида ҳуқуқий саводхонлик етишмагани оқибатида юзага келганини билдирди.

    «Раҳбар бўла туриб, жиҳозлар эскирганини янгилаш учун йиғилаётган пулга қаршилик қилмай, жим тургансиз. Гап пулнинг миқдорида ҳам эмас, гап шу ҳолатнинг юзага келганида. Бу ташаббус — ноқонуний хатти-ҳаракат, ўз хоҳиши биланми, келишибми, ихтиёрийми, мумкин эмас!», — деди Ҳамза Рўзиев.

    Азиз Носиров эса бунга жавобан шифокорларнинг ўзаро келишганини, розилик билан пул йиғилганини, тазйиқ ёки босим, талаб ё мажбурлаш бўлмаганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Тўғри, хабарим бор эди. Қабулимга кириб, ушбу масалани муҳокама қилишди. Ўзаро кўнгилли бўлиб, пул йиғишди. Ободлик кўнгилдан бошланади, дейишади-ку! Чунки бундан олдин ҳам ўз ҳисобимиздан ободонлаштириш ва кўчат олиш масаласида шундай фаоллик кўрсатганмиз»,— деди поликлиника мудири.

    Шунингдек, поликлиника мудири ноқонуний хатти-ҳаракат орқали йиғилган пулга имзо олинган ҳолатни «Ташаббусга шифокорлар иштирокини билиш мақсадида ҳамда ‘ким берди ёки ким бермади’ нуқтаи назаридан рўйхат қилинган» — дея изоҳлади.

    Суриштирувга кўра, бундан илгари ҳам поликлиниканинг ёш мудири устидан «ёзишган», кўп тортишув ва келишмовчиликлар юзага келган.

    Жараённи биргаликда ўрганган вилоят молия бошқармаси вакили Фазлиддин Зойировнинг билдиришича, поликлиника томонидан йил бошида бошқа харажатлар ҳам режалаштириб берилганда талабнома ўрганилиб, пул ажратилган бўларди. Зойировнинг қўшимча қилишича, жорий йилнинг ўзида Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникага биргина мебель жиҳозлари учун 20 миллион сўм маблағ ажратилган.

    Фото: «Дарё»

    «Ушбу ташаббус бўйича касаба уюшмасига мурожаат бўлмаган. Пул жамоавий йиғилган. Ҳар бир масала касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда, унинг розилиги асосида бўлиши керак. Лекин бу жараёнда касаба уюшмасининг ўрни бўлмаган, муносабат ҳам билдирмаган», — деди йиғинда иштирок этган вилоят касаба уюшмаси вакили.

    «Дарё» мухбири поликлиника мудирининг пул йиғиш билан боғлиқ масалада «ўзаро келишгани, розилик билан йиғилгани, тазйиқ, босим, талаб ёки мажбурлаш бўлмагани» ҳақидаги гапи «топшириқ» бўйича амалга оширилган хат билан тўғри келмаётганини айтиб, бунинг сабаби билан қизиқди.

    Фото: «Дарё»

    Хатда таъкидланишича, мазкур поликлиникага туман ҳокими Шукрулла Ҳакимов келган ва эскирган ўриндиқларни оқ чойшаб билан қоплаш лозимлигини билдирган. Ушбу топшириқни амалга ошириш эса ноқонуний хатти-ҳаракат орқали амалга оширилган.Поликлиника мудири Азиз Носиров хатдаги «топшириқ» сўзини «грамматик хато бўлиши мумкин» дея талқин этди.

    Фото: «Дарё»

    Мулоқотда сўз олган шифокорлар йиғилган пулни ҳеч қандай хусуматсиз, хайрли ташаббус учун йиғишганини, унинг ортида манфаат ётмаганлигини билдирди. Шу ўринда, поликлиника жамоаси ижтимоий тармоқларда «имзоли рўйхат»ни тарқатган шахсни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқлаб, унинг хатти-ҳаракатига нисбатан баҳо бериш таклифини ўртага ташлади.

    Фото: «Дарё»

    «Ижтимоий тармоқда келтирилган маълумотлар мантиққа тўғри келмайди. Имкон бўлса, ҳолатга ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқлик киритилса», — деди Азиз Носиров.

    29.10.2020, 10:22   Изоҳ (0)   21220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармонни имзолади

    29.10.2020, 10:09

    Қашқадарёлик ота 260 млн сўмлик алимент пулини олдиндан тўлади

    29.10.2020, 09:45

    Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинди

    29.10.2020, 09:21

    Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида вафот этди

    29.10.2020, 08:46

    Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Энергетика муаммолари институти ташкил этилади

    29.10.2020, 08:11

    Андижонда энг кўп қонун бузилишига йўл қўйган ташкилотлар номи маълум қилинди

    29.10.2020, 07:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39

    ChatGPT фойдаланувчиларга жуфти билан ажрашишни маслаҳат беришни тўхтатди — OpenAI

    Дунё | 5 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.