Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг 27 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар трансформация қилиш учун 5 та олий таълим муассасаси очиқ танлов асосида саралаб олинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қарорга кўра, 2021/2022-ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:

  • бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
  • бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;
  • таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.
Вазирлик томонидан қайд этилишича, 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади