• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан қилинган карикатура суратлари ва улар билан боғлиқ баёнотлар сабабли юзага келган баҳсларга муносабат билдирди.

    «Айни шу кунларда айрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъни мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди», — дейилади идора муносабатида.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу каби муносабатларни халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

    Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъий назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё ислом динига тош отмасин бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.

    Шунингдек, идора томонидан таъкидланишича, ушбу ҳолатга нисбатан ўзбекистонликларнинг турли муносабат билдирмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси бундай ҳолатда ҳиссиётга берилмасдан, ҳақоратлардан тийилишга ва муаммонинг яхши ечимини излашга чақирган.

    «Аслида, бу каби фитналар мусулмонларни ёмон отлиқ қилиш ёки бир юртда турли дин вакилларининг эмин-эркинликда, ўз динларига бемалол амал қилиб, тинч ва осойишталикда, ўзаро бағрикенгликда яшаётганини кўра олмаётган ғаразли кучлар томонидан уюштирилаётганини ёддан чиқармаслик зарур», — дейилади хабарда.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси ислом динини террор билан ёнма-ён қўядиган айрим кишиларга Миср бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ҳазратларининг қуйидаги сўзларини келтирган: «Исломни терроризм деб аташ ушбу соф дин ҳақида ҳеч нарса билмасликни англатади. Яна бу иш ўзгалар эътиқодига ҳурматсизликни ифодаловчи мулоҳазасизликдир. Адоват ва зўравонликка очиқ чақирув, ўрта асрлар ваҳшийлигига қайтиш ва икки миллиардга яқин мусулмонларнинг туйғуларини қўзғатувчи фитнадир».

    Идора муносабатида ушбу ҳолатлар ҳақида кенг фикр қилиб, чуқур мушоҳада юритишга, ҳиссиёт билан эмас, тафаккур билан иш тутишга чақирилган. «Дин душманлари фитнасига замин яратиб, вазият янада кескин тус олишига сабабчи бўлиб қолмайлик. Бу бўлаётган ишлар ҳаммаси фитна, ғанимлар томонидан режали амалга оширилмоқда, бундай вазиятда ўйлаб иш тутиш керак. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ардоқлаш тажовузкорона хатти-ҳаракатлар билан эмас, балки ақл ила бўлади», — дейилади муносабатда.

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хулоса қилишича, мусулмон киши ҳадисларда келтирилганидек, доимо ҳушёр, зийрак бўлиши, атрофда содир бўлаётган ҳар хил фитна ва қалтис жараёнларга теран назар билан боқиши лозим. Бундай ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки Пайғамбар алайҳиссаломга хос босиқлик ва зукколик билан муносабат билдириш керак.

    Эслатиб ўтамиз, Францияда тарих фани ўқитувчиси ўқувчиларга Charlie Hebdo нашри томонидан чоп этилган Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатура суратини кўрсатган. Шундан сўнг ўқитувчи чеченистонлик муҳожир томонидан ўлдирилган. Бу воқеа Францияда кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат сўз эркинлигидан, жумладан карикатура борасидаги эркинликдан воз кечмаслигини маълум қилган. Франция президентининг мазкур баёноти ортидан Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бойкот қилиш бошланди.

    27.10.2020, 23:01   Изоҳ (0)   111083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси очилди

    27.10.2020, 22:59

    «Дилмурод патир» номи билан машҳур бўлган наманганлик Муроджон Сиддиқов 63 ёшида вафот этди

    27.10.2020, 22:23

    Украинанинг Windrose авиакомпанияси Киев–Тошкент чартер рейсларини амалга оширмоқчи

    27.10.2020, 22:11

    «61-мактаб директори вазифасига нолойиқ». Қашқадарё ҳокими синфхоналарга ўтин киритиб, жамоатчиликни алдашга уринган мактаб директори ҳақида гапирди (видео)

    27.10.2020, 21:58

    Кексалар учун туризм ойлиги, бекор қилинадиган солиқ имтиёзлари, ошириладиган маошлар — Ўзбекистонда 1 ноябрдан амалга киритиладиган янги тартиблар

    27.10.2020, 21:34

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 9 ой ичида 108 мингга кўпайди

    27.10.2020, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.