• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ ҳузуридаги штаб аъзоси самараси исботланмаган дорини коронавируснинг биринчи кунидан берилишини оқлади

    Ўзбекистонда гидроксихлорохинни профилактика ёки коронавируснинг биринчи кунидан қўллаш асоратларнинг олдини олиш, уй шароитида ичиш беморнинг реанимацияга тушиб қолмаслигини таъминлаши айтилди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКА ҳузуридаги брифингда маълум қилган.

    Скриншот: UzreportТV

    Скриншот: UzreportТV

    Штаб аъзоси, жумладан, «Коронавирусга чалиндим, 5 ойлик фарзандим бор. МСКТ текшируви ўнг ўпкада 15 фоиз, чап ўпкада 25 фоиз зарарланиш борлигини кўрсатди. Поликлиника врачи «Дексаметазон», «Амикацин 500» ва шунга ўхшаш антибиотикларни тавсия этди. Лекин «Дексаметазон» мумкин эмаслигини ўқигандим, нима қилиш керак?», — деган саволга жавоб бериш жараёнида гидроксихлорохин дориси ҳақида ҳам қўшимча қилган.

    Мавзуга доир: «Плаквенил» билан 12 мингга яқин беморни тузатиб чиқариб юбордик — Ҳабибулла Оқилов

    Дексаметазон», «Амикацин 500»ларни касалликнинг биринчи кунидан тавсия қилинмагани бу жуда тўғри тактика, деб ҳисоблайман. Республикамизда тасдиқланган стандарт протоколда МСКТ натижасига кўра 15-20% ўпка жароҳатланиши касалликнинг енгил кечуви ҳисобланади, уни кечирган беморларимиз уй шароитида даволанади. Тўғри, уй шароитида «Дексаметазон», «Амикацин 500» каби дорилар тавсия қилинмайди. Лекин баъзи бир шифокорлар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида шу дориларни уйга тавсия қилиши мумкин.

    Оилавий шифокорингиз ва тор мутахассислар билан бирга қайта консультациядан ўтиб, улар билан келишган ҳолда қайта уй шароитида ичишингиз мумкин бўлган витамин D3, витамин C, цинк (рух) микроэлементлари, гидроксихлорохин дори воситасини қабул қилишингиз мумкин. Гидроксихлорохин дори воситаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишим керак. Бугунги кунда кўпчилик орасида тушунмовчилик бўляпти, Европада бу дори ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда. Лекин мақолаларни ўқиш жараёнида тубдан моҳиятини тушуниб етсак, Европа давлатлари ҳам ЖССТ томонидан ўтказилаётган тадқиқотларда бугунги кунгача келган маълумотларни айтиб ўтмоқда. Лекин бу дори воситасининг кейинчалик ўз вақтида ва ўринли фойдаланишдан керакли фойда ва самараси ҳақида ҳали ўрганишлар давом этади, деган хулосалар ҳам мавжуд. Бизнинг мамлакатимизда ҳам гидроксихлорохиндан профилактика мақсадида ёки касалликнинг биринчи кунидан самарали қўллашимиз натижасида кўпгина инсонларни оғир асоратлардан ҳимоя қилганимиз бўйича исботланган далиллар мавжуд.

    Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси 

    Убайдуллаева гидроксихлорохин кўрсатма сифатида берилган беморлар уни ичганида тезроқ соғайиши ҳамда атрофдагиларга юқумли бўлмаслигини айтган. Шу билан бирга, гидроксихлорохин ҳомиладорлар, 12 ёшгача бўлган болалар, қариялар, юрак-қон томир етишмовчилиги мавжуд беморларга мумкин эмаслигини таъкидлаган.

    Мавзуга доир: ЎзССВ ўқитувчилар учун 1 млн қадоқ гидроксихлорохин сотиб олди. ЖССТ бу дорини самарасиз деб ҳисоблайди, Франция ҳукумати эса ундан кенг фойдаланишни тақиқлаган

    Маълумот ўрнида айтиш керакки, жаҳондаги клиник тажрибага асосан, гидроксихлорохин COVID-19’ни даволашда самарали эмас. Препарат коронавирус оқибатида юз берган ўлимлар сонини камайтириш ёки шифохонада ётиб даволаниш давомийлигига таъсир қилмаган. Шу ҳамда бошқа маълум ва нисбатан жиддий акс таъсирлари (аввало, юрак ритмининг бузилиши) сабаб бир қатор тадқиқотларнинг раҳбарлари текширувларни муддатидан аввал тўхтатди, АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати устидан санитар назорат бошқармаси (FDA) эса препаратни коронавирусга чалинган беморлар билан боғлиқ клиник тадқиқотлардан бошқа ўринда фойдаланиш учун рухсатномани чақириб олди. Июль ойи бошида ЖССТ гидроксихлорохинни «Бирдамлик» дастуридан чиқариб ташлади. Кейинроқ Европа дори воситалари агентлиги ушбу препарат йирик рандомлаштирилган клиник тадқиқотлар (Solidarity, Recovery ва Discovery) доирасида коронавирусни даволашда бирор-бир ижобий самара кўрсатмаганини маълум қилди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса гидроксихлорохинни коронавируснинг енгил ва ўрта енгил шакли билан касалланган беморларни даволаш бўйича тавсияномалардан чиқармасликка қарор қилди.

    Франция фармацевтика агентлиги (АNSM) гидроксихлорохинни кенг қўллашни, аввало, мамлакат тиббиёт муассасаларида ушбу препаратдан фойдаланишни тақиқлади. «ТАСС»нинг ёзишича, ушбу қарор препаратдан фойдаланиш бўйича Марсель университетининг «Медитерране энфексон» госпиталидан тушган сўровни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, ЖССТ гидроксихлорохинни коронавирусни даволашда самарасиз эканини маълум қилган эди. АҚШ бош инфекционисти ҳам ушбу препаратнинг коронавирусга қарши самараси бирор мукаммал тадқиқотда исботланмаганини таъкидлаб ўтганди.

    Бироқ ССВ вакили Ҳабибулло Оқиловнинг фикрича, Ўзбекистон ўз тажрибасига асосан, «Плаквенил» (гидроксихлорохин)дан фойдаланмоқда ва бу самара беряпти.

    «ЖССТ топшириқ берадиган ташкилот эмас, у фақат тавсия берувчи ташкилот. Унинг тавсияларини қабул қилиш-қилмаслик ҳар бир давлатнинг ўзига боғлиқ. Ўзбекистон март ойидан бери шу кунгача коронавирус билан курашиб, бу борада ўз тажрибасига эга бўлди. Шунинг учун биз бошқаларнинг тажрибасига қарамасак ҳам бўлади», – деган эди Ҳабибулло Оқилов.

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Лазиз Тўйчиев эса гидроксихлорохин препарати Ўзбекистонга чет эл давлатлардан гуманитар ёрдам сифатида келаётганини таъкидлаб ўтган.

    Мавзуга доир:

    • ЖССТ коронавирусга қарши дориларнинг самарадорлиги паст эканлигини маълум қилди
    • Ўзбекистонда COVID-19’га қарши профилактика ва даволаш мақсадида ўқитувчиларга қайси дорилар бепул берилиши маълум қилинди
    • «Плаквенил» билан 12 мингга яқин беморни тузатиб чиқариб юбордик — Ҳабибулла Оқилов
    • ЖССТ самарасиз деб топган «Гидроксихлорохин» препарати Ўзбекистонда нега қўлланилаётганига изоҳ берилди

    26.10.2020, 18:57   Изоҳ (0)   17274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 27 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    26.10.2020, 18:10

    «Вакцинани олиб келишимиз керак бўлса, албатта синовини ўтказишимиз керак» — Инновацион ривожланиш вазири

    26.10.2020, 17:59

    Андижон вилояти ҳокимлиги интернетда аудиоёзуви тарқалган Бўстон ҳокимига огоҳлантириш берди

    26.10.2020, 17:11

    Андижон шаҳар ҳокимининг уй-жой қуриш учун аукционсиз ер ажратиб бериш тўғрисидаги ноқонуний қарори бекор қилинди

    26.10.2020, 16:10

    «Хижолатдаман, ўзимни жиловлашим керак эди». Бўстон ҳокими Садбархон Мамитова фермерларни камситаётгани ёзилган аудио бўйича изоҳ берди

    26.10.2020, 15:31

    Ўзбекистонда гўшт нархининг қимматлашишига сабаб бўлаётган омиллар санаб ўтилди

    26.10.2020, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фаластинлик маҳбусларнинг яқинлари ҳаж зиёратига борди

    Дунё | 3 июн, 16:13

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    “Мобил алоқа ҳақи ҳам камида 35 минг сўм”. Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи паст даражада оширилганини айтди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:09

    Қурбон ҳайитида Тошкентда жамоат транспорти соат 3 дан ишлайди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:04

    Чарли Чаплин, Марлон Брандо ва бошқа Голливуд юлдузларининг набиралари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 3 июн, 15:55

    Исроил Ямандан учирилган ракетани уриб туширди

    Дунё | 3 июн, 15:45

    Леди Гага Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    Лайфстайл | 3 июн, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.