• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда гўшт нархининг қимматлашишига сабаб бўлаётган омиллар санаб ўтилди

    Ўзбекистонда гўшт маҳсулотларининг қимматлашишига ем-хашак хом ашёси нархининг ошиши, қорамол импортининг қисқариши, шунингдек, карантин енгиллаштирилгани ва умумий овқатланиш масканларининг қайта иш бошлагани ортидан талабнинг ортиб кетгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг сентябрь ойида кузатилган инфляция даражасига оид маълумотларида келтирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сентябрь ойида тухум (6,5 фоиз), гўшт, товуқ гўшти, балиқ (3,8 фоиз) ва мева-сабзавотлар (3 фоиз) нархида сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар нархининг кескин ошиши аҳоли орасида норозилик келтириб чиқарганини таъкидлаганди. Шундан сўнг қиммат гўшт (лаҳм) бозорлар ва йирик супермаркетлар пештахтасидан йўқолиб қолган, аммо жамоатчиликнинг гўшт нархига бўлган норозилиги ўзгармади.

    Вазирлик маълумотларига кўра, сентябрь ойидаги инфляцион динамика таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, нархлар ўсишининг асосий сабаби озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг конюнктураси бўлиб, бу ўз навбатида гўшт ва ёғ-мой маҳсулотлари, нон маҳсулотлари ва тухум нархларининг қимматлашиши, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг мавсумий ошиши билан изоҳланади.

    Юқорида санаб ўтилган маҳсулот гуруҳларидан, биринчи навбатда, гўшт нархи ўсишининг асосий сабаблари қуйидагилардир:

    • ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хом ашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келган;
    • Қозоғистон томонидан экспорт чекловлари туфайли қорамол импортининг қисқариши. Мисол учун, 2020 йилнинг 8 ойлик натижасига кўра, мамлакатда 25 минг бош йирик ва 12,5 минг бош майда қорамол импорт қилинган. 2019 йилнинг 8 ойлик натижаларига кўра, мазкур кўрсаткичлар мос равишда 146 минг ва 258 минг бош қорамолни ташкил қилган;
    • 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг фаолиятини тиклаган умумий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши. Шу билан бирга, 2020 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, 2020 йил январь—сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.
    Таъкидланишича, сентябрь ойида истеъмол нархлари индекси ойлик 1,4 фоизни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврида мазкур кўрсаткич 1,3 фоизга тенг бўлган.

    «2020 йил бошидан буён озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 7,5 фоиз (2019 йилнинг шу даврида – 8,5 фоиз) даражасида ва йиллик ҳисобда – 17,7 фоиз даражасида шаклланди», — дейилади вазирлик маълумотида.

    Қайд этилишича, гўшт маҳсулотларининг нархи сентябрда 3,8 фоизга (умумий кўрсаткичдаги улуши – 0,39 ф.б.) ўсган. Хусусан, қўй гўшти — 5,7 фоизга, мол гўшти — 5–5,4 фоиз оралиғида, қийма — 4,2 фоизга, колбаса — 1,8–1,9 фоиз оралиғида, балиқ ва балиқ консервалари ўртача 0,5 фоизга, парранда гўшти ва гўшт маҳсулотлари — 0,3 фоизга қимматлашди. Бундан ташқари, ёғ ва мойлар нархи ўртача 2,3 фоизга кўтарилган.

    «Тухум нархи ўртача 6,5 фоизга қимматлашиб, умумий ИНИнинг 0,06 ф.б.га кўтарилишини таъминлади. Ички бозорда тухум нархининг ошишига парранда озуқаси нархларининг 10 фоизга кўтарилиши (жумладан, буғдой нархининг 23 фоизга, маккажўхори – 28 фоизга, соя озуқаси – 20 фоизга) ва уларга бўлган талабнинг мавсумий ортиши, ҳамда кўплаб паррандачилик хўжаликларидаги товуқлар янгиланиши (1,8 миллион товуқ) билан боғлиқ бўлди», — дейилади маълумотномада.

    Мавзуга доир: «Салласини олиб келгин деса, калласини олиб келади». Марказий банк раиси гўшт нархининг туширилгани ҳақида

    Юқоридаги омиллардан ва дунё ҳамда Ўзбекистондаги гўшт нархларининг ҳамоҳанг ҳаракатидан келиб чиқиб, гўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши нафақат ташқи омиллар, балки ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган дейиш мумкин. «Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш даражасининг камтарона ўсишига қарамасдан, гўшт маҳсулотларини етказиб беришнинг етарли даражасини таъминлаш учун озуқа базасининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ», — дейилади вазирлик хабарида.

    Мавзуга доир: «Мана бундай суяк қўшиб беряпти!». «Ўзбекистон 24»нинг жонли эфирида янграб қолган ҳақиқат (видео)

    26.10.2020, 15:11   Изоҳ (0)   46523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Шифокорларга аталган Сергелидаги граффити

    26.10.2020, 14:10

    Президент фармони билан хизмат вазифасини ўташ вақтида ЙТҲ қурбонига айланган икки нафар ЙПХ ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди

    26.10.2020, 13:57

    Шавкат Мирзиёев 14 йил аввал канализация қудуғидаги одамларни қутқариш вақтида ҳалок бўлган ИИБ ходимини мукофотлади

    26.10.2020, 13:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси июль ойидан буён илк бор пасайди

    26.10.2020, 13:11

    ЎзССВ ўқитувчилар учун 1 млн қадоқ гидроксихлорохин сотиб олди. ЖССТ бу дорини самарасиз деб ҳисоблайди, Франция ҳукумати эса ундан кенг фойдаланишни тақиқлаган

    26.10.2020, 12:15

    Чирчиқда темир йўл вагони устида селфи қилмоқчи бўлган йигит оғир тан жароҳати олди

    26.10.2020, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.