• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хижолатдаман, ўзимни жиловлашим керак эди». Бўстон ҳокими Садбархон Мамитова фермерларни камситаётгани ёзилган аудио бўйича изоҳ берди

    Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова тумандаги фермерлар билан учрашувда уларни «мараз», «ифлос» деб ҳақоратлаган, соя ўсимлиги билан боғлиқ режани бажармаган фермерларга ерини олиб қўйиш билан таҳдид қилган. Унинг бу хатти-ҳаракати қайд этилган аудиоёзув, жумладан, «Human.uz» сайти томонидан эълон қилинди.

    Асабий мулоқот давомида ҳоким Мамитова фермерларга: «Кимсан сен, ўзингдан кетган мараз, соя сотмаган ифлос. Пахта қилмайсан, ўзингдан кетиб ифлос», деб гапираётганини эшитиш мумкин.

    «Қани соянг бўлмасин, ерингдан умид қилма биттанг ҳам. Соя қиласан, пахтанг қолади, бўлмаса кетади. Ғалла эккан тақдирингда ҳам кетади. Кўзингни очиб ол ҳамманг. Отингни қамчилаб, болангни олиб бордирасанми, энангни олиб бордирасанми, топасанми, бориб соянгни бажариб қўй, кунлик сўрайман», — дея, ҳоким фермерларга таҳдид ҳам қилган.

    Бўстон ҳокими Садбархон Мамитова «Дарё» мухбири Миролим Исажонов воқеа қачон бўлгани, нима сабабдан фермерларга бундай гапиргани ва «оғзидан чиққан сўзлар учун ўзи ҳам хижолатда» эканини сўзлади.

    Соғлиғимни йўқотганим туфайли икки ҳафта шифохонада ётиб, даволаниб чиқдим («Human.uz» мухбири билан суҳбатда Мамитова хоним коронавирусга чалинганини айтган — «Дарё» изоҳи). Лекин минг афсуски, ғалла экиш, суғориш ишларимиз ҳамда сояни йиғиб, териб, топшириш режаларимиз анча орқада қолиб кетган.

    Соя ўсимлигининг уруғини шу йилнинг ўзида президентимиз вилоят ҳокими билан бирга Самарадан валютага олиб келган, нархи жуда қиммат. Сояни озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигини олдини олиш мақсадида кўпайтириш режалаштирилган. Тумандаги 108 та фермер хўжалигининг барчасига соя уруғи тарқатилган. Улар ғўзанинг орасига ҳам, ғалла майдонининг очиқ қисмига ҳам экишган эди.

    Аммо айрим фермерлар экилган сояни ғўза билан бирга «карчувалка» қилиб, юлиб ташлаган ва ўзларига бириктирилган кейинги йил экадиган захирасини ҳам йўқ қилган. Буни жойига қўйиш керак, ахир валютага келган нарса. Мен бу йилги чигитни ҳам соя билан бирга экишим керак, бизга ажратилган уруғдан туман ерлари учун захира уруғи олишим лозим. Қисқаси, ҳар бир фермер ўзи учун ўзи захира уруғи тайёрлаши керак.

    Баъзи фермерлар масъулиятни ҳис қилмай, бееътибор бўлгани учун тахминан икки кун аввал танбеҳ бердим. Стресс пайтида оғзимдан чиқиб кетган сўзлар учун ўзим ҳам хижолатдаман. Мен ҳам ўзимни жиловлашим керак эди. Лекин бундай гапларни айтиб, одамлар билан муомала қилиш одатим йўқ. Ўзимга яраша ҳисоб-китобим бор.

    Садбархон Мамитова, Бўстон тумани ҳокими

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Садбархон Мамитовани Бўстон тумани фаолларига туман ҳокими сифатида таништирмоқда, 2020 йил, 4 март.

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Садбархон Мамитовани Бўстон тумани фаолларига туман ҳокими сифатида таништирмоқда, 2020 йил, 4 март.
    Кадр: Андижон вилояти ҳокимлиги

    Садбархон Мамитова 2020 йил 4 март куни, «аёлларни ҳоким этиб тайинлаш ойлиги» доирасида, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Бунгача у 2007—2008 йилларда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари — туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2011—2017 йилларда Жалақудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори, 2019 йилдан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

    Мавзуга доир: Шуҳрат Абдураҳмонов 13 ҳокимга ДХМлар учун йил охиригача янги бинолар қуришни буюрганди. Бўстон ҳокими топшириқни бир ойга қолмай бажарди

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль—март ойларида Андижон вилоятининг Бўстон туманидан ташқари, Сирдарёнинг Боёвут, Бухоронинг Олот, Қашқадарёнинг Қарши, Наманганнинг Тўрақўрғон туманларига ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига аёл-ҳокимлар тайинланган эди.

    Ушбу тайинловлар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган. Мазкур тайинловларга муносабат билдираркан, Президент Шавкат Мирзиёев «аёллар бўлган жойда адолат, поклик бўлиши»ни таъкидлаган, уларга ҳеч нарсадан қўрқмасликни тавсия қилган эди.

    «Ишонаман — аёллар раҳбар бўлган туманларда адолат байроғи бошқача ҳилпирайди. Биз ҳокимликка сайланган раҳбар аёлларимизга доим ёрдам берамиз, елкадош бўламиз. Бундан кейин ҳам катта-катта ташкилот ва компаниялар раҳбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади. Биз уларни тайёрлаяпмиз. Кимларгадир бу иш ёқмас, лекин менга ёқади», — деганди Президент.

    Мавзуга доир:

    • Андижон вилояти ҳокими қайси вазирни «мараз», «вазирча» дея ҳақоратлади? (аудио)
    • Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга: «Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди»

    26.10.2020, 15:31   Изоҳ (0)   40666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда гўшт нархининг қимматлашишига сабаб бўлаётган омиллар санаб ўтилди

    26.10.2020, 15:11

    Фото: Шифокорларга аталган Сергелидаги граффити

    26.10.2020, 14:10

    Президент фармони билан хизмат вазифасини ўташ вақтида ЙТҲ қурбонига айланган икки нафар ЙПХ ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди

    26.10.2020, 13:57

    Шавкат Мирзиёев 14 йил аввал канализация қудуғидаги одамларни қутқариш вақтида ҳалок бўлган ИИБ ходимини мукофотлади

    26.10.2020, 13:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси июль ойидан буён илк бор пасайди

    26.10.2020, 13:11

    ЎзССВ ўқитувчилар учун 1 млн қадоқ гидроксихлорохин сотиб олди. ЖССТ бу дорини самарасиз деб ҳисоблайди, Франция ҳукумати эса ундан кенг фойдаланишни тақиқлаган

    26.10.2020, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.