• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: UFC’даги ўзбекистонликлар, «Адолат»даги алмашув, GTL’даги ғалаён, UzAuto Motors ва блогерлар

    Кетма-кет узатилган«Барселона» ва «Реал Мадрид», Ҳабиб ва Гэтжи, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" баҳслари муҳокамаси шовқини тинмай туриб, дайжестимизни бошлаймиз. Ҳафтанинг энг муҳокамали ва долзарб янгиликлари бизда.

    Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 10 апрель куни «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида» қонунни имзолаганди. Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган. Бу ҳафта Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ ўзбек тилини ривожлантириш концепциясининг асосий йўналишларини ушбу хабарда ўқинг. Фармондаги асосий нуқта шуки, Ўзбекистонда масъул лавозимга тайинланадиган шахслар учун ўзбек тилини билиш бўйича даража сертификати жорий этилади. Демак, мансабдорлар орасида ўзбек тилини билувчилар кўпайишидан умид қилсак бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади. Миллий байрамларимизда ўзбекча лафз билан шеърлар ўқувчи АҚШ элчиси Дэниэл Розенблюм ҳам ўзбек тили байрами билан қутлаб, бу сафар Аваз Ўтарнинг "Тил" шеъридан бир парча ўқиб берди.

    * * *

    UzAuto Motors ва депутатлар ўртасидаги тортишув ҳақида ўтган ҳафта дайжестида тўхталган эдик. UzAuto Motors’чилар бу ҳафта баҳсни янги поғонага олиб чиқишди. Ташкилотни ҳамиша тролл қилувчи @trolluz жиддий постлар билан миллий монополга таъсир ўтказишга уринмоқда. Бунинг учун блогер Умид Ғафуров Telegram’да @stopuzam каналини ташкил этиб, унда миллий автомобилларимизнинг заводдаёқ камчилик билан чиқарилаётганини видеодалиллар билан фош эта бошлади. Автосаноат вакиллари эса блогерни сотиб олиш учун унга номсиз аккаунтлардан турли таклифлар билан алоқага чиқмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Кимдир барчани сотиб олиш мумкин деб ўйлайди. Дарвоқе, ҳа – менинг машиналар ҳақидаги постларим бу буюртма. Оддий халқнинг буюртмаси. Қулай нархларда сифатли автомобилларга лойиқ одамларнинг буюртмаси. Баъзилар буни тушунолмайди. Улар учун ҳақиқатни гапирадиган ҳар ким – буюртмага ишлайдиган одам. Шу Британиянинг SIM-картасига эга бўлган ушбу шахсга ўхшаб», деб ёзмоқда блогер. Аммо ушбу воқеаларнинг бари ошкор этилиши билан йиғув цехларида назорат кучайганини ҳам инсайдерлар ёзган.

    * * *

    Кўпгина хорижий давлатларда ўқувчининг мактабда олган баҳоси ОТМга киришда эътиборга олинади, ҳатто битирув имтиҳони балли билан ОТМга кириши мумкин. Энди бу тажриба бизда ҳам бўлади. Тўғри, битирув имтиҳони балли билан институтга кирита олмаймиз-у, аммо мактаб битирувчиларининг олти йиллик баҳолари ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олинади. Бу мавзуда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки, ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади», — деб айтди. Демак, олий маълумот олишни истасангиз, 6-синфданоқ баҳоларни яхшиланг.

    * * *

    Партияларимизда ўзгариш. «Сўл»чи партия «Адолат» етакчиси Наримон Умаров Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди. Наримон Умаров Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланди. Партияга эса тўққиз йилдан бери Фанлар академиясининг вице-президенти бўлиб ишлаб келаётган тарих фанлари доктори Баҳром Абдуҳалимов раис этиб сайланди. Баҳром Абдуҳалимов Шарқшунослик институти директори, Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

    * * *

    Бу ҳафта ҳаво ҳарорати пастлади, қишнинг совуқ нафаси сезилди. 22–23 октябрь кунлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик бўлди. Қамчиқ довонида биринчи қор ёғди. Аммо ҳафтанинг иккинчи ярми яхши об-ҳаво билан келди. Гидрометеорологларнинг айтишича, келгуси ҳафтада табиат инжиқлик қилмай туради, октябрни яхши об-ҳавода кузатамиз.

    Фото: ФВВ

    Фото: ФВВ

    * * *

    Қашқадарёда суюқликдан газ олувчи завод қураётган ишчилар ғалаён кўтарди. Гап Uzbekistan GTL заводини қураётган пудратчи Enter Engineering компаниясининг ишчи-ходимлари ҳақида кетмоқда. Тарқаб кетган видеоларга қарасак, ўнлаб норози ишчи компания мол-мулкини синдириб-бузиб ташлаганини кўриш мумкин.

    Видеодан скриншот

    Видеодан скриншот

    Дастлаб ишчиларга ўз вақтида нонушта берилмагани бунга сабаб бўлгани айтилди. Натижада буюртмачига қарашли дераза ойналари, офис жиҳозларини дарғазаб ишчилар синдириб ташлаган. Воқеа жойига «Ўзбекнефтгаз» компанияси, Enter Engineering раҳбарияти ва Қашқадарё ҳокимлиги вакиллари етиб борди ва ҳолатни ўрганди. Завод ишчиларининг норозилигига ётоқхонада ишчилар учун жой йўқлиги, уч ойдан буён маош тўланмаётгани ва бошлиқлар ишчиларига қўпол муносабатда бўлаётгани ҳам сабаб бўлгани ойдинлашди, аммо ГТЛ бош директори бу гапни инкор қилди. Enter Engineering сайтимизда реклама ҳуқуқи асосида берган маълумотига кўра эса, ишчиларни ошхонага киритиш электрон тизимидаги техник носозлик сабабли норозилик келиб чиққан.

    * * *

    Хабарларимиз бошида машҳур аралаш жангчи Ҳабибни тилга олгандик. БААнинг Абу-Даби шаҳридаги «Жангчилар ороли»да ўтказилган UFC 254 мусобақасида икки нафар ўзбекистонлик ҳам жангга чиқди. Лилия Шокирова UFC’даги дебют жангида иккинчи раундда ютқазиб қўйди. Аммо асли Сурхондарёда туғилган ва кейинчалик Қозоғистонга кўчиб кетган Шавкат Раҳмонов биринчи раунддаёқ тажрибали рақибини мағлуб этиб, дебютини ғалаба билан бошлади. Шавкат Раҳмонов Қозоғистон номидан жангга чиқади.

    Ҳозирча, дайжестимизга йиққанимиз шулар. Карантин қоидаларига риоя қилинг, ниқоб тақинг, пойтахтдагилар, қўлқоп ҳам тақинг. Уйда қолмасангиз ҳам «Дарё»да қолинг.

    26.10.2020, 12:58   Изоҳ (0)   56700
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЎзССВ ўқитувчилар учун 1 млн қадоқ гидроксихлорохин сотиб олди. ЖССТ бу дорини самарасиз деб ҳисоблайди, Франция ҳукумати эса ундан кенг фойдаланишни тақиқлаган

    26.10.2020, 12:15

    Чирчиқда темир йўл вагони устида селфи қилмоқчи бўлган йигит оғир тан жароҳати олди

    26.10.2020, 12:10

    «Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар масаласи ижобий ҳал этилди» — ДТМ

    26.10.2020, 11:35

    Иқтисодчи олим Аҳмад Ўлмасов 88 ёшида вафот этди

    26.10.2020, 10:46

    Ўзбекистонда 27 октябрдан ҳаво кескин совиши кутилмоқда

    26.10.2020, 10:22

    Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

    26.10.2020, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.