• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзССВ ўқитувчилар учун 1 млн қадоқ гидроксихлорохин сотиб олди. ЖССТ бу дорини самарасиз деб ҳисоблайди, Франция ҳукумати эса ундан кенг фойдаланишни тақиқлаган

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 сентябрдаги тўғридан-тўғри шартнома доирасида Dori-Darmon компаниясидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Оксивин» (гидроксихлорохин) препаратидан бир миллион қадоқ сотиб олган. «Gazeta.uz»нинг давлат харидлари сайтидаги маълумотларга асосланиб ёзишича, 10 та таблеткали бир қадоқ дори 7300 сўмдан тушган.

    Фото: Anadolu

    Фото: Anadolu

    Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссиясининг бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган 46-сон баёни билан ўқитувчиларга тавсия тариқасида гидроксихлорохин ва рух (цинк) препаратларини тарқатиш таклифи маъқулланган, бундан кўзланган мақсад – мактабларда пандемиянинг нохуш оқибатлари ва ўқитувчиларнинг коронавирус билан касалланишининг олдини олиш. Ушбу қарорни қабул қилишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи мутахассислар (Э.Боситхонова, Н.Парпиев, И.Ливерко, Л.Тўйчиев, Ҳ.Оқилов) фикри инобатга олинган.

    Республика махсус комиссияси баёни билан гидроксихлорохин ва рухни тўғридан-тўғри Dori-Darmon компаниясидан сотиб олиш ва тиббиёт пунктлари орқали ўқитувчиларга тарқатиш ҳақида кўрсатма берилган. Ҳужжатда Dori-Darmon компанияси Ўзбекистонга аллақачон 1 миллион қадоқ гидроксихлорохин (200 мг №10) олиб кираётгани кўрсатиб ўтилган. Дори воситаларини Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сотиб олиш ҳақида топшириқ берилган.

    Фото: Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси

    Фото: Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси

    Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар орасида гидроксихлорохин ва рухни бепул тақсимлаш учун Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан қўшма буйруқ қабул қилингани ҳақида хабар берган эди. Вилоятлардаги халқ таълими бошқармалари ҳам дори воситалари солинган қутиларни қабул қилиб олганини маълум қилган эди.

    Гидроксихлохин дунёда

    Гидроксихлорохин – безгак (малярия), ревматоид артрит, ювенил сурункали артрит, дискоид ва тизимли қизил югурик (волчанка), қуёш нури таъсирида юзага келган ёки кучайган тери касалликларида тавсия қилинадиган дори воситаси.

    Пандемия бошида дастлабки «кузатув» даражасидаги клиник тадқиқотлар сабаб ушбу дори воситасига катта умид билдирилган эди. Бироқ ушбу тадқиқотлар кам сонли беморлар (36 киши) билан лозим даражадаги назоратсиз ўтказилган. Гап француз вирусологи Диде Раулнинг 20 мартдаги мақоласи ҳақида бормоқда – унда олим гидроксихлорохинни азитромицин билан бирга қўллаш натижасида вируснинг юкламаси пасайганини тавсифлаган. Дорининг оммалашувига АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам кўп ҳисса қўшди – у ушбу дорини қабул қилиб, унинг самарали экани ҳақида бир неча бор баёнот берди.

    Арзонлиги, топиш осонлиги, бундан бошқа оммавий муқобил вариант йўқлиги ва дастлабки умидбахш маълумотлар ушбу дори воситасининг узоқ муҳокамалардан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ташаббуси билан бошланган «Бирдамлик» тадқиқоти дастурига (соддалаштирилган протоколли йирик халқаро клиник тадқиқот, унда масофадан туриб исталган касалхона қатнашиши мумкин) ва яна бошқа кўплаб тадқиқотларга киритилишига сабаб бўлди, деб ёзади Meduza.

    Июнь ойига келиб тўпланган клиник тажриба шуни кўрсатдики, гидроксихлорохин ва безгакка қарши бошқа дорилар COVID-19 ни даволашда самарали эмас. Препаратлар коронавирус оқибатида юз берган ўлимлар сонини камайтиришга ёки шифохонада ётиб даволаниш давомийлигига таъсир қилмаган. Шу ҳамда бошқа маълум ва нисбатан жиддий акс таъсирлари (аввало, юрак ритмининг бузилиши) сабаб бир қатор тадқиқотларнинг раҳбарлари текширувларни муддатидан аввал тўхтатди, АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати устидан санитар назорат бошқармаси (FDA) эса препаратни коронавирусга чалинган беморлар билан боғлиқ клиник тадқиқотлардан бошқа ўринда фойдаланиш учун рухсатномани чақириб олди.

    Июль ойи бошида ЖССТ гидроксихлорохинни «Бирдамлик» дастуридан чиқариб ташлади. Кейинроқ Европа дори воситалари агентлиги ушбу препарат йирик рандомлаштирилган клиник тадқиқотлар (Solidarity, Recovery ва Discovery) доирасида коронавирусни даволашда бирор-бир ижобий самара кўрсатмаганини маълум қилди.

    Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса гидроксихлорохинни коронавируснинг енгил ва ўрта енгил шакли билан касалланган беморларни даволаш бўйича тавсияномалардан чиқармасликка қарор қилди.

    «Ушбу қарор жаҳондаги янги илмий маълумотлар асосида қабул қилинган бўлиб, бу маълумотлар гидроксихлорохин касалликнинг фақат бошланғич ривожланиш даврида, касаллик белгилари пайдо бўлганидан кейинги бешинчи кунгача акс таъсирлари ҳисобга олинган ҳолда тавсия қилинса, самарали эканини кўрсатмоқда», – дейилади вазирликнинг сентябрь ойидаги ахборотида.

    Гидроксихлорохин Ўзбекистонда

    Ўзбекистонда гидроксихлорохиндан пандемия бошидан бери фойдаланилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (ИССМП) 13 июль куни коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича қўшма клиник қўлланмани тасдиқлади. Нуфузли Lancet тиббиёт журналида ушбу препаратнинг самарасиз экани ҳақида мақола эълон қилингач, қўшма клиник қўлланмадан гидроксихлорохин чиқариб ташланган эди.

    Гидроксихлорохиндан фойдаланишга қарши чиққан ИССМП вакили Клара Ёдгорова «Тез ёрдам» кўрсатувига берган интервьюсида номаълум шахслар унга телефон орқали таҳдид қилгани, «эҳтиёт бўлиб юришни» тавсия қилганини тан олган эди. У гидроксихлорохинни клиник қўлланмага қайтаришга уринишлар бўлаётганини маълум қилганди.

    Орадан бир неча кун ўтиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда «Плаквенил» (гидроксихлорохин) билан 12 минг киши даволанганини айтди. Август ойи бошида бўлиб ўтган матбуот анжуманида профессор ушбу препаратни қўллаш масаласида Ўзбекистон ЖССТнинг тавсияларига эмас, балки ўз тажрибасига таянишини маълум қилди.

    Айни вақтда у Ўзбекистонда беморлар айнан гидроксихлорохин сабаб соғайиб кетганини тасдиқловчи тадқиқотлар ўтказилмаганини тан олиб, «ҳозир бундай тадқиқотларга вақт ҳам, зарурат ҳам йўқлиги»ни таъкидлаган эди.

    Худди ўша матбуот анжуманида Dori-Darmon компанияси бошқаруви раиси Умида Солиҳбоева «Плаквенил» атрофидаги муҳокамаларни «сиёсий масала» деб атаганди. Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори стандарт ҳисобланади. «Амалиётчи шифокорларга қулоқ солиш керак, ўзича сайт очиб олиб, аҳолини чалғитадиган қандайдир фолбинларга эмас», – деганди у.

    Охир-оқибат ушбу дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уйда даволанаётган беморларга бепул тарқатиладиган тўплам ичида қолди. Давлат органлари ушбу дорини сотиб олишда ва унинг фойдаси ҳақида бонг уришда давом этмоқда. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9 октябрь куни Dori-Darmon'дан 2,1 миллиард сўм эвазига 300 минг қадоқ гидроксихлорохин сотиб олган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 20 октябрь куни коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Эъзозбек Ризаевнинг интервьюсини эълон қилди, унда гидроксихлорохин препарати Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашда ижобий натижа бергани таъкидланади.

    «Бизга маълумки, вирус инсон организмига кирган пайтда нафас йўлининг юқори қисмида ўртача тўрт кун давомида сақланиб туради. Гидроксихлорохин касалликнинг айни мана шу даврида ўзининг юқори самарадорлигини намойиш этади. Аммо вирус ўпкага етиб борганидан сўнг гидроксихлорохин фойда бермайди. Шу сабабдан ҳам касалликнинг бошланғич даврида ушбу препаратни қўллаш фойда бермоқда», – деган Ризаев.

    Эъзозбек Ризаев Марсель университети тадқиқотига асосланиб фикр билдирган -- унга кўра, касалликнинг илк кунларида гидроксихлорохин қабул қилган 6 беморнинг 5 нафари 6-7 кунда соғайгани, аксинча, гидроксихлорохин берилмаган беморларнинг аҳволи 14-20 кунгача яхшиланмаган. Штаб аъзосининг таъкидлашича, «тажрибадан ҳам кўриниб турибдики, ушбу дори касалликнинг илк кунларида қўлланилганда 83 фоиз ҳолатда самарадор».

    Ўтган жума Франция фармацевтика агентлиги (АНСМ) гидроксихлорохинни кенг қўллашни, аввало, мамлакат тиббиёт муассасаларида ушбу препаратдан фойдаланишни тақиқлади. «ТАСС»нинг ёзишича, ушбу қарор препаратдан фойдаланиш бўйича Марсель университетининг «Меditarrene enfekson» госпиталидан тушган сўровни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган. Госпиталга ушбу препаратдан кенг қўллаётган ва номи юқорида зикр этилган профессор-вирусолог Диде Рауль раҳбарлик қилади.

    Олим пандемия бошидан бери гидроксихлорохиннинг юқори самарадорлигини исботлашга уринади, бироқ у тиббиёт инстанциялари ва турли экспертларнинг қаттиқ қаршилиги ва кескин танқидларига дуч келмоқда. Диде Рауль ОАВдаги баҳс-мунозараларини бир кун бўлса-да тўхтатмаган. Францияда ушбу дори воситаси Sanofi корпорацияси томонидан Plaquenil («Плаквенил») номи билан чиқарилади.

    Бироқ Фармацевтика агентлиги ўз қарорида янги коронавирусга қарши курашда гидроксихлорохиндан фойдаланишни Францияда тўлиқ тақиқлаганини эълон қилмаган. Шифокорлар ҳали ҳам «ҳар бир ҳолатни индивидуал кўриб чиқиш» ва истисно тариқасида бу дорини тавсия қилиши мумкин. Улар беморларни ушбу доридан фойдаланишнинг нохуш оқибатларидан, хусусан, юрак қон-томир тизимига салбий таъсиридан бохабар қилишлари шарт – Франция фармацевтика агентлигининг маълумотларига кўра, дорининг айнан юрак қон-томир тизимига салбий таъсири айниқса кучли.

    26.10.2020, 12:15   Изоҳ (0)   19154
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқда темир йўл вагони устида селфи қилмоқчи бўлган йигит оғир тан жароҳати олди

    26.10.2020, 12:10

    «Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар масаласи ижобий ҳал этилди» — ДТМ

    26.10.2020, 11:35

    Иқтисодчи олим Аҳмад Ўлмасов 88 ёшида вафот этди

    26.10.2020, 10:46

    Ўзбекистонда 27 октябрдан ҳаво кескин совиши кутилмоқда

    26.10.2020, 10:22

    Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

    26.10.2020, 10:10

    Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармасига раҳбар тайинланди

    26.10.2020, 10:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.