Нигериянинг Кацина штатида 19 август куни қуролланган шахслар намоз вақтида масжидга ҳужум қилди. Оқибатда камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera маълум қилди.

Маҳаллий аҳолига кўра, ҳодиса Малумфаши туманидаги Унгуван Мантау қишлоғида бомдод намози ўқилаётганда юз берган. Қуролланган шахслар маҳаллий вақт билан соат 04:00 атрофида масжид ичида ўт очган. Ҳужум учун ҳозирча ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Сўнгги йилларда Нигериянинг шимоли-ғарбий ва шимоли-марказий ҳудудларида бундай ҳужумлар тез-тез содир бўлмоқда. Бу ҳудудларда чорвадорлар ва деҳқонлар чекланган ер ҳамда сув ресурслари учун кўпинча тўқнашувга киришади. Масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида яраланганлар ҳам борлиги айтилмоқда.
Келгусидаги ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида Унгуван Мантау ҳудудига армия ва полиция кучлари жойлаштирилган. Қуролланган гуруҳлар кўпинча ёмғирли мавсумда экинзорлар орасига яшириниб, қишлоқларга ҳужум қилади.
Июнь ойида Нигериянинг Бенуэ штатида бўлиб ўтган терактда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Amnesty International ташкилоти ҳукуматни “ҳар куни содир бўлаётган қон тўкилишларни” тўхтатишга чақирган
Изоҳ (0)