Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 42 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб келаётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Касалликка чалиниш ҳолатлари бўйича АҚШ ҳамон етакчилик қилмоқда — мамлакатда 8,63 миллион кишида COVID-19 тасдиқланган. Ҳиндистон 7,90 миллион кўрсаткич билан иккинчи, Бразилия эса 5,39 миллион кўрсаткич билан учинчи ўринда. Ундан кейинги поғоналарни Россия (1,52 миллион) ва Франция (1,18 миллион) эгаллаган.
Коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (225 мингдан ортиқ), Бразилия (157 минг), Ҳиндистон (119 минг) ва Мексика (88 минг)да кузатилган. Дунё бўйича жами 1,15 миллион киши COVID-19 қурбони бўлган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 октябрь куни 35 миллиондан, 11 октябрь куни 37 миллион, 14 октябрь куни 38 миллион, 19 октябрь куни 40 миллион, 22 октябрь куни 41 миллион, 24 октябрь куни 42 миллион кишидан ошганди.
Изоҳ (0)