Россия президенти Владимир Путин Хитой ҳамда Германия жаҳонда суперетакчилар қаторида бўлиш учун фаол тарзда ҳаракат қилаётганини қайд этди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Путин «Валдай» муҳокама клубининг ялпи мажлисида Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий таъсир доирасини кенгайтириб дунёнинг суперетакчи давлатларидан бири сифатида ўз мақомини мустаҳкамлаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра Германия ҳам худди шу йўналиш бўйича ҳаракатланмоқда.
Россия президенти геосиёсатда Буюк Британия ҳамда Франциянинг ишларида сезиларли трансформацияланиш кузатилганини билдирган.
«Ҳа улар ва АҚШ яққол устунликка эга эди, энди ҳаммаси шартли равишда ўзгариб кетмоқда. Умуман олганда, АҚШга бу борадаги фаворитлик керак ёки керак эмаслиги ҳақида ўйлаб кўриш лозим» – деган у.
Шунингдек, Владимир Путин Бразилия ва Жанубий Африка Республикаси каби мамлакатларнинг жаҳондаги ўрни ҳам жиддий кучайганига урғу берган.
Изоҳ (0)