Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси 4-турида Хорватияни мағлубиятга учратди (2:1).
Бу французлар дарвозабони Уго Льорис учун терма жамоа сафидаги 72-расмий ўйин бўлди.
33 ёшли кипер бу борада Лилиан Тюрамнинг (71) рекордини янгилади. Учинчи ўринда Тьерри Анри (66) қайд этилган.
Умумий ҳисобда «Тоттенҳэм» посбони Франция терма жамоасида 118 та ўйинда майдонга тушган. Бу борада рекорд Тюрамга тегишли — 142 ўйин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)