• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футболчилик қони, ҳет-триклар, Златан, Роналду ва Чемпионлар Лигаси. Улкан вундеркинд Эрлинг Ҳоланд ҳақида

    Эрлинг Ҳоланд футбол оламида шу қадар тез машҳурликка эришдики, у ҳақда миллионлар ўйинини кузатиб борадиган инсонларнинг деярли барчаси эшитди, кўрди ва билди. 2020 йилнинг қишида «Боруссия»га ўтган Ҳоланд ўзининг етук ҳужумчи эканини ҳар томонлама исботлашга эришди. У ўзи қатнашган бирорта ўйинни голсиз тарк этмасди. Унинг бу юришини кўпчилик вақтинчалик деб атади, бироқ Ҳоланд ҳамон гол уришдан тўхтагани йўқ. Хўш, ким ўзи бу вунеркинд (бундай дейишга гарчи унинг габаритлари йўл қўймаса ҳам, у ҳали бор-йўғи 20 ёшда), қаердан пайдо бўлиб қолди ва келажакда нималарга эришиши мумкин. Демак, қуйида мана шу саволларга жавоблар келтирилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳоланд ҳақида футболчи ва мураббийлар қандай фикрда?

    У жуда катта салоҳиятга эга, олдинда эса кўп вақт бор. Агар у астойдил меҳнат қилишда давом этса, топ даражага кўтарила олади.

    Роберт Левандовски, «Бавария» ҳужумчиси

    Улкан истеъдод ва тўғри менталитетга эга ажойиб йигит. Қайси услубда ўйнашингиздан қатъи назар, у доимо кўп гол уради. Ҳоланд ниҳоятда кучли, техникаси ва тезлиги ҳам таҳсинга лойиқдир.

    Жесси Марш, «Зальцбург» бош мураббийи

    У ақлдан озган. Аммо уни яхши қиладиган жиҳат ҳам айнан шудир.

    Максмилиан Вебер, «Зальцбург» ҳимоячиси

    Эрлинг яхши мураббий ва жамоадошларга эга бўлишдан жуда бахтиёр. У ҳанузгача ўрганмоқда. У гол уришни яхши кўради, аммо комбинацион ўйинда ҳам анча ўсишга эришди. Бу аниқ бир сабаб билан эмас, балки ўзининг меҳнати ва ёш футболчиларга ишонч билдирадиган клуб сиёсатининг ҳам хизмати».

    Алф-Инге Ҳоланд, Эрлингнинг отаси ва Норвегия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси

    «У нима қилишни биладиган жуда зўр йигит. Эрлинг – ҳақиқий профессионал. Мен машғулотларга биринчилардан бўлиб келаман, лекин у аллақачон у ерда шуғулланаётган бўлади, ҳатто дам олиш кунлари ҳам. У ўзи учун нима муҳим ва фойдали эканлигини билади».

    Роман Бюрки, «Боруссия Д» дарвозабони

    У ўйинларда худди машғулотлардагидек ўйнайди. Дарвозада ёнида эса ҳар доим совуққонлик билан ҳаракат қилади. Биз унинг профессионал муносабатини қадрлаймиз. Бу бизга айнан майдонда керак бўлган нарса. Ҳоланд имконият қай даражада бўлишидан қатъи назар, ҳар доим гол уради».

    Марко Ройс, «Боруссия Д» сардори

    Статистика
    • Терма жамоа сафида: 6 учрашув, 6 та гол;
    • Еврокубоклар доирасидаги ўйинларда: 14 учрашув, 14 та гол;
    • Миллий чемпионатларда: 73 учрашув, 48 та гол.
    Машҳурликка йўл

    «Брюне»

    Ҳоланд беш ёшидан бошлаб маҳаллий клубда футбол ўйнашни бошлайди ва дарҳол ёш тоифасида кўтарилишга эришади. Унинг биринчи мураббийи Алф-Ингве Бернцен Ҳоланд ҳақида шундай дейди: «Унинг тўпга дастлабки икки тегиниши гол билан якунланганди. У илк сониялардан бошлаб жуда яхши таассурот қолдирган».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дам олиш кунлари Брюнедаги очиқ майдонларда ўйнаётганда мураббийларда илиқ таассурот қолдиради. Ёшлар терма жамоаларида ҳам, оддий ўйинларда ҳам у бир хил фидойиликни намойиш этарди. «Ҳоланд ҳеч қачон қўрқмасди, – дейди Бернцен. – У ҳар доим рақибларини ҳурмат қилар, лекин улар ким эканлиги билан умуман қизиқмасди».

    «Молде»

    Ҳоланд маълум вақт ўтгач, «Молде»га кўчиб ўтади, у ерда эса уни Оле-Гуннар Сульшер шуғуллантиради. 2018 йилнинг 1 июлида Эрлинг Норвегия чемпионати етакчиси «Бранн»га  қарши ўйиннинг дастлабки 21 дақиқасида покер қайд этади. «У энг яхши ҳужумчи бўлиш учун етарлича имкониятга эга», – деганди ўшанда «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги устози.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Молде» таркибидаги иккинчи мавсумида Эрлинг 25 учрашув ўтказиб, 12 та гол уришга эришади. Сульшер эса уни Ромелу Лукаку билан таққослаб, шундай деганди: «Унга катта қизиқиш бўлмоқда. Бизда катта-катта клублардан яхши таклифлар бўлди. Бироқ биз уларни рад этмоқдамиз».

    «Зальцбург»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Анча жиддий клубларнинг қизиқишига қарамай, Ҳоланд соддагина «Зальцбург» билан шартнома имзолади. Бунинг сабаби эса мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш эди. Мунас Даббурнинг ажойиб ўйини туфайли Ҳоланд 2018/19 йилги мавсумда унчалик ҳам тез-тез кўриниш бермади. Келаси йилига эса у ўз имкониятидан тўлиқ фойдаланиб, Хесе Марш бошчилигидаги таркибнинг ўзагига айланди.

    У Чемпионлар Лигасидаги «Брюгге»га қарши дебют ўйинида ҳет-трик қайд этгани ҳақиқий сенсация сифатида баҳоланганди. Бундан ташқари, у кейинги тўртта ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиб, Чемпионлар Лигасининг кетма-кет бешта ўйинида гол урган биринчи ўспиринга айланди. Мазкур ҳет-трик ўша куздаги бештанинг бири эди, холос.

    У шунчалик яхши ўйнадики, уни кимсан «Боруссия» ўз сафига қўшиб олди. «Зальцбург» бош директори Кристоф Фройнд унинг клубдан кетиши ҳақида шундай деганди: «Биз Эрлингни йўқотишни хоҳламагандик. Аммо 2019 йилнинг июлидан декабригача у шунчалик ғайриоддий ва ажойиб ютуқларни кўрсатдики, буни ҳатто тахмин қилиб ҳам бўлмасди».

    Австриядан кетиш олдидан у мамлакатнинг 2019 йилдаги  энг яхши футболчиси деб топилганди. «Ўн йил ичидаги энг ёш ва биринчи чет эллик бўлиш – бу алоҳида ютуқдир. Бу мен учун шараф», – деганди Ҳолланд бу ютуғи ҳақида.

    «Боруссия Д»

    Ҳоланд 2020 йилнинг 18 январида «Боруссия» сафида дебют қилади. У захирадан ўйинга қўшилиб, ҳет-трик қайд этади. Унинг жамоаси «Аугсбург»ни 5:3 ҳисобида мағлуб этганди. Янги клубидаги дастлабки тўртта ўйинида Ҳоланд саккизта гол уришга эришади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Чемпионлар Лигаси 1/6 босқичида ПСЖга қарши кечган  беллашувда эса ўз номига иккита гол ёздириб қўяди ва мусобақадаги голлари сонини ўнтага етказиб олади. 2019/20 йилги мавсумда тўпурарлар пойгасида фақатгина Роберт Левандовски 15 та гол билан уни ортда қолдирди.

    Норвегия терма жамоалари (турли ёш тоифаларида)

    2019 йили Польшада бўлиб ўтган U-20 Жаҳон Чемпионатида гарчи Норвегия гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, Ҳоланд мусобақанинг «Олтин бутса»сини қўлга киритади. У Гондурасга қарши кечган баҳсда (12:0) 9 та гол уради. «Мен 10 та гол уришим керак эди. Муваффақиятсизликка учраганимдан афсусдаман. Аммо тўққизта ҳам ёмон натижа эмас», – деганди ўшанда Ҳоланд. Икки ойдан сўнг, Эрлинг 2019 йилнинг сентябрь ойида Норвегия терма жамоасида дебют қилади.

    Миллий жамоадаги биринчи ҳет-трикини эса 2020 йилнинг 11 октябрига келиб, Миллатлар Лигаси доирасида ўтказилган Руминияга қарши ўйинда (4:0) амалга оширади. Бунга Ҳоланд ўз репертуарида қуйидаги изоҳ берди: «Мен беш-олтита гол уришим керак эди».

    У ҳақида сиз билмаган маълумотлар

    Эрлинг Англияда туғилган, унинг отаси Алф-Инге яқинда Премьер Лигага чиққан «Лидс»да тўп сурган. Ҳоланд уч ёшга тўлаганида отаси жароҳат туфайли фаолиятини якунлайди ва оиласи билан Норвегияга қайтади. 17 ёшга тўлганида эса Эрлинг ўзини «Лидс» мухлиси деб атайди ва у билан Премьер Лигада ғалаба қозонишни орзуси эканини айтган.

    Ҳоланд бир вақтлар Криштиану Роналду билан учрашишни орзу қилишини айтган эди: «Мен у билан учрашишни ва унинг шарофати билан футболчига айланганимни айтишни истардим. У доим менга ўрнак бўлиб келган».

    Шунингдек, у «Суонси» собиқ ҳужумчиси Мичунинг ашаддий мухлиси бўлган. Ҳоланд «Брюне»да ўйнаб юрган пайтларда Instagram фотосуратларида ўзини Мичу сифатида белгиларди. Бундан ташқари, у яқинда Twitter’да ҳам испаниялик футболчига бўлган ҳурматини изҳор этди.

    Ҳоланд будилник сифатида Чемпионлар Лигаси мадҳиясидан фойдаланади. «Мен ҳар куни ушбу мусиқа остида уйғонаман ва бундан асло зерикмайман».

    Ҳоланд ўзи ҳақида қандай фикрда?

    «ОАВнинг эътибори жуда катта. Аммо бу яхши босим. Клуб яхши ҳаракат қилмоқда, бу мени бироз ҳимоя қилади. Келажакда у мени янада кўпроқ ҳимоя қилади деб умид қиламан. Қийин бўлади, лекин биз ҳаракат қиламиз. Мен ҳимояланишни истайман».

    «Мен футболни яхши кўрадиган хотиржам йигитман. Оиламни яхши кўраман, у билан кўп вақт ўтказаман. Ҳозирги ҳаётим – машғулотлар, ўйин ва футболдан завқ олиш. Ҳозирча ишлар шу йўсинда давом этмоқда».

    У яна нимага эришиши мумкин?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Отасидан кўпроқ нарсага эришиш. Ҳоланд бир вақтлар шундай деганди: «Мақсадим – отамга қараганда яхшироқ футболчи бўлиш. Умид қиламанки, терма жамоада ундан ҳам кўпроқ ўйнайман». Катта Ҳоланд терма жамоада 34 та ўйин ўтказган.

    Норвегия терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айланиш. 1933 йилдан буён ушбу мақом Ёрген Ювега тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 33 та гол бор. Ҳоланд шунингдек, Еврокубоклардаги энг яхши норвегиялик тўпурарга айланиши мумкин. Бу кўрсаткич бўйича эса биринчи поғона Ҳаралд Браттбаккга тегишли – 31 та гол (шундан 21 таси Чемпионлар Лигасига тўғри келади).
    Норвегия терма жамоасини йирик мусобақаларнинг ҳал қилувчи босқичига олиб чиқиш. Норвегия мундиалларда 1998 йилдан, Европа чемпионатларида эса 2000 йилдан бери қатнашмаяпти.

    Скандинавиянинг энг машҳур футболчисига айланиш. Ҳозирда Ҳенрик Ларссон Скандинавия вакиллари орасида клублар миқёсидаги УЕФА мусобақаларининг энг яхши тўпурари ҳисобланади (59 та гол). Шунингдек, Ҳоланд Златан Ибрагимовични ҳам кумирларидан бири деб билади ва унинг натижаларини янгилашни хоҳлайди. Швециялик футболчининг УЕФА клублар миқёсидаги голлари 57 тага, Швеция термасидаги эса 62 тага тенг. Ҳоланд Ибра ҳақида шундай дейди: «Мен учун Златан энг зўри. У Скандинавиядан, шунинг учун унинг ўрнини кимдир эгаллаши керак».

    Бошқа мақола ва интервьюлар:

    • Санчо, Лаутаро, Кулибали ва Балотелли. Ёз ва кузнинг амалга ошмаган энг шов-шувли трансферлари
    • «Женоа»га ўтиш, болалиги, амалга ошган орзулари, «Челси» ва Ривалдо ҳақида Элдор Шомуродов билан катта интервью
    • Чемпионликдан қувғинликкача. Месут Ўзилнинг «Арсенал»га керак бўлмай қолгани ҳақида
    • «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?
    • «Бобомни ҳар сафар ўйлаганимда, юрагим пора-пора бўлиб кетади. У ўз уйи остонасида отиб ташланганди». Хорватиялик қочоқ Лука Модрич ҳикояси
    • Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида

    15.10.2020, 16:02   Изоҳ (0)   18866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жо Роган: «Ҳабиб ҳамманинг додини беради. Доғистонликлар мураккаб ҳаёт туфайли кучли бўлишга мажбур»

    15.10.2020, 15:02

    Эдуардо Камавинга Франция терма жамоасида 110 йил аввал қайд этилган натижани такрорлади

    15.10.2020, 14:00

    UFC 256 мусобақасининг асосий жанги кимлар ўртасида бўлиши маълум қилинди

    15.10.2020, 13:03

    Ислом Махачев UFC 254 мусобақасида қатнашмайдиган бўлди

    15.10.2020, 12:01

    Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

    15.10.2020, 11:06

    Миллатлар Лигаси. Франция Гризманн ва Мбаппенинг голлари эвазига Хорватияни таслим этди, Роналдусиз Португалия йирик ҳисоб қайд этди

    15.10.2020, 02:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.