Фарғона вилояти Учкўприк туманида Matiz ва трактор иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида машинада бўлган 17 ёшли йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 13 октябрь куни соат 17:15 да Учкўприк тумани Меҳнатобод қишлоғи ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 336-километрида содир бўлган.
1999 йилда туғилган ҳайдовчи Андижон шаҳрида жойлашган «АвтоТранс» МЧЖга тегишли Matiz автомобилини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофасини сақламагани сабабли бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, Бувайда туманида яшовчи Б.О. бошқарувида бўлган трактор тиркамасининг орқа қисмига урилган. Натижада Matiz автомобили йўловчиси, Андижон шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган М.А. тан жароҳати олиб, Бувайда тумани шифохонасига даволаниш учун ётқизилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)