Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Англия Премьер Лигаси мусобақа иштирокчилари сонини қисқартириш таклифи билан чиққан «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»нинг қўшма лойиҳасига ўз муносабатини билдирди.

Фото: АПЛ

Фото: АПЛ

Ташкилот баёнотида маълум қилинишича, АПЛ иштирокчилари сонини 18 тагача қисқартириш ҳамда Англия Лига Кубоги ва мамлакат Суперкубоги мусобақасидан воз кечиш каби таклифларни ўз ичига олган Project Big Picture лойиҳаси Премьер Лига томонидан ҳам, Англия футбол ассоциацияси томонидан ҳам маъқулланмайди.

АПЛ акциядорлари мусобақани 20 та жамоа билан давом эттиришга келишиб олган.

Аввалроқ «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари Премьер Лигада катта ўзгаришлар амалга оширишга қаратилган лойиҳа тайёрлаётгани маълум бўлганди. Лойиҳадаги таклифлардан бири Премьер Лига иштирокчилари сонини 18 та қилиб белгилаш эди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар