Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ—2022 саралаши доирасида Эквадорга қарши кечган баҳсда (2:4) дублга эришди.
Уругвайлик футболчи терма жамоа расмий ўйинларидаги голлари сонини 40 тага етказиб олди. Шу тариқа Суарес расмий ўйинлардаги голлари сони бўйича Жанубий Америка терма жамоалари орасида энг яхши тўпурарга айланди. Луис расмий ўйинларда 39 тадан гол урган Лионель Месси (Аргентина) ва Роналдони (Бразилия) ортда қолдирди.
Шунингдек, Суарес КОНМЕБОЛ минтақасидаги ЖЧ саралаши мусобақаларининг ҳам энг яхши тўпурари ҳисобланади. Уругвайлик ҳужумчи 24 та гол билан Мессини (22) ортда қолдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)