«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ—2022 саралаши доирасида Боливияга қарши кечган баҳсда (2:1) тортишувли вазият иштирокчисига айланди.
Боливия терма жамоаси физиотерапевти Лукас Нава аргентиналик ҳужумчига ўз эътирозларини билдирди. Шундан кейин Месси унга кескин оҳангда гапирди.
«######## (йўқол), калбош. Сенга нима бўлди, калбош. Нимадан жаҳлинг чиқди? Менга ёпишишнинг кераги йўқ», — деди Месси.
Шундан сўнг икки жамоа вакиллари ўртасида тортишув юзага келди. Қайд этиш жоиз, Нава ҳам аргентиналик ҳисобланади.
¡Final picante! 🔥 Tras el pitazo final, hubo un fuerte intercambio de palabras entre bolivianos y argentinos. #ClasificatoriasxMDeportes 🌎 pic.twitter.com/lr1gI7SOvR
— Movistar Deportes (@MovistarDeporPe) October 13, 2020
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Боливия майдонида 2005 йилдан бери илк бор ғалаба қозонди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)