Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Пандемия бошидан буён дунё бўйлаб 37 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинди, деб хабар беради «РБК» Жонс Ҳопкинс университети йиғма статистикасига таяниб.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Икки кун ичида касалланганлар сони 1 миллионга кўпайди: 36 миллионлик маррадан 8 октябрь куни ўтилган эди.

Касалланиш ҳолатлари сони бўйича юқори учликка АҚШ (7,68 миллионта ҳолат), Ҳиндистон (6,9 миллион) ва Бразилия (5 миллион) киради.

Аввалроқ бир кеча-кундузда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилган эди. Бир кеча-кундузда дунё бўйлаб 338 799 киши коронавирус юқтириб олди, бу бутун пандемия давридаги янги рекорд бўлди.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллион, 11 сентябрда 28 миллион, 14 сентябрда 29 миллион, 18 сентябрда 30 миллион, 21 сентябрь куни 31 миллион, 5 октябрь куни 35 миллион кишидан ошган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар