Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бразилиялик тажрибали яккакурашчи Рафаэл дос Аньосда (29-13) коронавирус аниқланди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Дос Аньос 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган UFC 254 мусобақасида россиялик яккакурашчи Ислом Махачевга (18-1) қарши жанг қилиши режалаштирилганди. Эндиликда мазкур жанг бекор бўлди.

Айни дамда Абу-Дабида енгил вазн тоифаси иштирокчилари орасида Майкл Чендлер (21-5) бор ва у жангда Рафаэлнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

UFC 254 мусобақаси 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади. Кечанинг марказий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун кечади.

Ислом Махачев айни дамда UFC рейтингида 11-ўринда бормоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар