«Интер»нинг тўрт нафар футболчисида COVID-19 коронавируси аниқланган, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, Милан Шкриньяр, Алессандро Бастони, Ража Наингголан ва Роберто Гаглярдинининг коронавирус инфекцияси учун тест таҳлиллари ижобий натижа берган.
Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Интер» ҳамшаҳари «Милан»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17 октябрь кунига белгиланган. «Интер» 3-турдан кейин 7 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса 3 та учрашувдан максимал очко (9) жамғарган «Аталанта» бормоқда.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси «Женоа»нинг 11 нафар футболчисида ҳам коронавирус аниқланганди.
Изоҳ (0)