«Эвертон» ҳужумчиси Доминик Кэлверт-Льюин Премьер Лиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати маълум қилди.
Introducing your September @EASPORTSFIFA Player of the Month…
— Premier League (@premierleague) October 9, 2020
👏 🔷 @CalvertLewin14 🔷 👏#PLAwards pic.twitter.com/ZgoS68qg6x
Сўровномада 23 ёшли англиялик футболчи жамоадоши Хамес Родригес, шунингдек, Патрик Бемфорд («Лидс»), Тимоти Кастань, Жейми Варди (иккиси – «Лестер»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Тариқ Лэмпти («Брайтон») ва Садио Мане («Ливерпуль») каби ўйинчиларни ортда қолдирган.
Сентябрь ойида Кэлверт-Льюин Англия чемпионатининг учта ўйинида иштирок этди. Унда «Эвертон» жамоаси «Тоттенҳэм» (1:0), «Вест Бромвич» (5:2) ва «Кристал Пэлас»ни (2:1) мағлубиятга учратди. Уларда Доминик умумий миқдорда бешта гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)