• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Спартак» – озодлик, севги, садоқат ва шараф ҳақидаги афсона. Буюк фильмни ёдга оламиз

    «Спартак» буюк режиссёр Стэнли Кубрикнинг кино оламига ўзи билан тарихий кинолар яратиш даврини олиб келган фильмлардан бири ҳисобланади. Унинг премьерасига бу йил 60 йил тўлгани муносабати билан «Дарё» колумнисти Фаррух Адҳамжонов унинг ютуқ-камчиликлари ва аҳамияти ҳақида сўз юритади.

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    Кино ҳақида

    «Спартак» фильми 1960 йил Стэнли Кубрик томонидан суратга олинган бўлиб, ундаги воқеалар 1951 йили Говард Фаст муаллифлигидаги шу номли асарга асосланган. «Спартак» Стэнли Кубрикнинг машҳурлик сари қўйган илк қадамларидан; у кинорежиссёрнинг 1964 йилги «Доктор Стрейнжлав» сиёсий сатираси, 1968 йилги «2001: Самовий одиссея» илмий-фантастикаси, 1980 йилги «Порлаш» психологик хоррори каби фильмларнинг яралишида муҳим аҳамият касб этди. 1957 йили суратга олинган, урушнинг даҳшатларини кўрсата олган «Улуғворлик йўллари» фильмининг муваффақияти эса «Спартак»ни Кубрик экранлаштиришига сабаб бўлди.

    Фильмда бош ролларни Кирк Дуглас (Спартак), Лоренс Оливье (Марк Красс), Питер Устинов (Лентул Батиат), Жин Симмонс (Вариния) ва Жон Гавин (Юлий Цезарь) ижро этди.

    Сюжет

    Милоддан аввалги 73–71 йиллар, қадимги Рим. Лентул Батиат Капуя шаҳрида жойлашган гладиаторларни жангга тайёрловчи мактабга янги қулларни сотиб олишни бошлайди. Кўринишидан бақувват ва жанг қилишни олдиндан биладигандай туюлган фракиялик Спартакни олиб келгач жангга тайёрловчи Марселладан унга алоҳида эътибор қаратишни талаб қилади.

    Қул бўлса-да, гладиаторларга яхши муомала қилишар, ҳаттоки кўнгилхушлик учун ҳузурига чўриларни олиб келишар эди. Спартакка катта умид боғлаган Батиат уни ўз ҳузуридаги энг гўзал қул Вариния билан таништиради. Спартак аввалига ҳайвон эмаслигини таъкидлаб, Батиатнинг асл мақсади – шу йўл билан унинг наслига эга бўлишига қарши чиқади. Вариния билан кўришгач улар ўртасида ўзаро симпатия пайдо бўлиб, бир-бирини ёқтириб қолишади.

    Кунларнинг бирида гладиаторлар мактабига консул Марк Красс ва Марк Глабр ўз қуллари билан ташриф буюради. Красс яқин инсонининг тўйи муносабати билан Батиатдан тўрт нафар энг кучли гладиаторни сўрайди. Ўша вақтда гладиаторларнинг ўлгунча жанг қилиши тақиқланган бўлса-да, Батиат катта пул эвазига рози бўлади ва ўзаро жанг қилиш учун Спартак, Драбб, Крикс ва Галиноларни сотиб юборади.

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    Яккама-якка қонли жанг. Илк жанг қиличларда бўлиб, Крикс Галинони ўлдириши билан якунланади. Спартак ва Драбб эса ретиарийларда жанг бошлайди, лекин Спартак ўз шеригини ҳайвонларча ўлдиришдан бош тортади. Томошабинларнинг «уни ўлдир» дея ишора қилишига қарши чиққан ҳолда Спартак ўз қуролини томошабинлар томонга улоқтиради.

    Бундан ғазабланган Красс Драббни ўлдиради ва кетиш чоғида Варинияни ҳам сотиб олади. Ўз яқинининг ўлими ва севгилисидан ажралганини ҳазм қила олмаган Спартак гладиаторлар билан биргаликда қўзғолон бошлайди. Улар аввалига тарбиячи Марселлани ўлдириб, мактабни тўлиғича эгаллаб олишади. Омон қолиш учун Бриндизи томонлама денгизга йўл олишни бошлашади. Улар Ўрта ер денгизидаги қароқчилар билан келишиб, Римни тарк этишга эришади.

    Исёнчилар Везувий олдидаги лагердан қўним топади. Бу ҳақда эшитган қочқиндаги қуллар эса уларга қўшилишни бошлайди. Уларнинг сони кундан кунга ортишни бошлайди. Бундан хабар топган Рим исённи сокин қабул қилиб, Сенат гарнизонидан олти когорта лашкарни сафарбар қилади. Бу қўшин ҳақида эшитган қўзғолончилар уларга тунда қақшатқич зарба бериб, қўшинни тўлиғича тор-мор қилишга эришади. Исёнчиларнинг навбатдаги манзили эса – Рим.

    Римликлар саросимада, сенаторлар эса ваҳима ортидан Крассга мутлақ ҳокимият – диктаторликни топширади. Бу вақтда қўзғолончилар тобора Бриндизига яқинлашиб, бутун қишни урушлар билан ўтказади. Баҳор келгач Вариния фарзанд кутаётганини айтади. Лекин Спартак ўз олдига қўйган мақсадидан тўхтамайди ва юришларини давом эттиради. Қўзғолончилар Бриндизига ташриф буюргач қароқчилар келишувга амал қилмаганининг гувоҳи бўлади.

    Исёнчилар денгиз қирғоғига тўпланганида уларни Красс бошчилигидаги Рим қўшинлари қуршовга олади. Қочишга йўл йўқ. Спартак қуллар билан Рим томон ҳаракатланишни бошлайди. Йўлидаги илк қуршовни енгишга эришганига қарамай, исёнчилар узоққа қоча олмайди. Йўлда уларни Помпейнинг отлиқ аскарлари кутиб олади. Бу вақтда Красс ҳам у ерга етиб боради, лекин Спартакнинг юзини эслай олмайди ва тирик қолиш учун исёнчиларга сўнгги таклифни айтади: етакчи Спартакни топшириб, ўз ҳаётингизни сақлаб қолинг. Бундан мақсад Спартакнинг жасадини бўлаклаб, бутун Римга шарманда қилиш эди.

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    Қуршовдаги барча қуллар бирин-кетин «Мен Спартакман» дея бақиришни бошлайди. Мукаммал бирдамликка ажойиб мисол. Ғазабланган диктатор олти минг исёнчининг барчасини Аппий кўчаси бўйлаб хочга осишни буюради.

    Римга қайтишда у эндигина ўғил кўрган Варинияни таниб қолиб, Спартакнинг аёли эканидан хабар топади ва уларни ўзи билан олиб кетишга қарор қилади. Красс Рим дарвозалари олдида сўнгги исёнчилар – Антонин ва Спартакни таниб қолгач улар ўртасида жанг ташкил қилади. Албатта, бундаги қоидалар одатий эмас эди: жангда тирик қолган янада азобли ўлим топишга маҳкум. Қадрдон дўстлар эса ўзидан кўра кўпроқ шеригини ўйлашар эди. Ўзаро жангда Антонин ҳалок бўлади, Спартак у билан хайрлашиб, хочга осиб қўйилади.

    Красснинг ғалабасидан сўнг Гракх ўз таъсири камайганини пайқайди ва Варинияни ўғли билан яширинча озодликка чиқариб юборади. Гракх Римнинг тирания марказига айланганидан ўзига келолмай, жонига қасд қилади. Сўнгги нафаси олдидан эса Спартак аёли ва фарзандини озодликка эришганига гувоҳ бўлади.

    Таҳлил

    «Спартак» Стэнли Кубрикнинг энг муваффақиятли фильми бўлмаса-да, ўзи билан маданий феномен ярата олди. Фильм сабаб 1960 йиллардаги кино жанрлари парадигмаси тарихий тус олишни бошлади. «Спартак» – озодлик, севги, садоқат ва шараф ҳақидаги афсонага тенг қаҳрамонни тасвирлаб, ҳаттоки инсоннинг ички ҳолатини кўрсата олган култ даражасидаги фильмдир.

    Биографик кўринишда суратга олинган бўлса-да, ундаги аксарият саҳналар драматургия сабаб ўйлаб топилган ёки ўзгартирилган. Шундай бўлса ҳам, озодлик учун қулликка қарши курашган қаҳрамон – Спартакнинг ҳаётини ажойиб тарзда кўрсата олган. Унинг асосий орзуси ҳам Европадаги «ҳар бир шаҳар-қишлоқдаги барча қулларни озод қилиш»га йўналтирилган эди.

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    Фильмнинг ўзи билан олиб чиққан асосий ғояси– «озодлик учун курашиш» эса кўплаб «инсон ҳуқуқлари» билан боғлик ҳаракатларга сабаб бўлди. «Спартак» мутлақ ҳокимият ва зулмга қарши курашиш учун шижоат бериб туриши билан биргаликда, 1950 йилларда АҚШда авж олган маккартизм асоратлари – кучли ижтимоий зиддият ва давлатнинг параноик кайфиятига барҳам беришга ҳам қаратилган эди. Фильмда кўрсатилган «Мен Спартакман» саҳнасидаги кучли бирдамлик эса ижтимоий бўлинишга қарши махсус қўшилган эди.

    Актёрлар ижроси

    Фильмдаги бош рол ижрочилари нафақат машҳур, балки шу билан биргаликда ўта истеъдодли ҳам эди. Бу, ўз навбатида, фильм муваффақиятли чиқишига катта ҳисса қўшди.

    Спартак ролини маҳорат билан ижро этган Кирк Дуглас эса ўша даврнинг энг зўр актёрларидан бири эди. Иккинчи пландаги актёрларнинг ажойиб ижролари эса фильмга кўплаб мукофотлар ҳам олиб келинишига сабаб бўлди. Бунга яққол мисол – Питер Устиновнинг Батиат ролида Оскар ҳайкалчасини «Энг яхши иккинчи даражадаги актёр» йўналишида қўлга киритганидир.

    Камчиликлари:

    • Фильмдаги баъзи тарихий воқеалар ўзгартирилгани, тарихий шахсларга нисбатан (асосан салбий яратилган) объектив бўлмагани;
    • Кинода аҳамиятсиз лавҳаларнинг узунлиги, диалоглар саҳнасидаги узоқ кутишлар ва кераксиз лавҳалар мавжудлиги сабаб кинонинг чўзилиб кетгани (умумий: 3 соат 17 дақиқа).

    Ютуқлари:

    • Спартакнинг қаҳрамонлиги, озодлик учун курашган ва қулликка қарши чиққан инсонлар ҳақида ажойиб кино яратилгани;
    • Актёрлар ва ижодий гуруҳнинг, айниқса, режиссёрнинг кучли маҳоратини очиб бергани;
    • Олтита йўналиш бўйича Оскарда кураш олиб бориб, якунда тўртта ҳайкалчани қўлга киритгани. Қўшимча яна саккизта бошқа совринларни қўлга киритгани;
    • Сиёсий-ижтимоий ҳаётда ижобий ўзгаришларга сабаб бўлгани.

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    «Спартак» фильмидан лавҳа

    Хулоса

    Спартак: «Балки дунёда тинчлик йўқдир, бизга, ҳатто бошқаларга ҳам. Буни билмайман. Лекин аниқ биламанки, токи тирик эканмиз, доимо ўзимизга содиқ қолишимиз шарт». Кинодан иқтибос.

    «Спартак» фильми кино оламига ўзи билан тарихий кинолар яратиш даврини олиб келди десак, муболаға бўлмайди. Кино премьерасига бу йил 60 йил тўлган бўлса-да, кўплаб кино ихлосмандлари уни ҳалигача эътироф этиб келади. Фильм нафақат фаолияти кино билан боғлиқ одамларга, балки оддий мухлисларга ҳам етарлича мотивация бера олади.

    Инсон туғилган экан, доимо озодликка интилиши табиий. «Спартак» эса бунга энг зўр мисоллардан бири бўла олади. Жамиятда адолат ва тенглик яратиш учун улкан ҳисса қўшган қаҳрамонлар номи ҳеч қачон унутилмайди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    07.10.2020, 20:26   Изоҳ (0)   32058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жасур инглиз атиргули» номини олган Кейт Уинслет 45 ёшга тўлди. Актриса ҳақида кўпчилик билмаган маълумотлар (фото)

    06.10.2020, 18:53

    Болливудда бир кун: Ҳинд киноларини севиб қолишга ундайдиган энг яхши 10 та фильм (видео)

    06.10.2020, 15:42

    «Дадасининг қизлари» сериалида опа-сингиллар ролини ижро этган актрисалар 13 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    06.10.2020, 11:55

    Болливуднинг супер юлдузига айланган раққоса ва раққослари (фото)

    05.10.2020, 19:23

    «Чуқур», «Қора ният», «Рамо». Туркия давлат цензура ташкилоти томонидан жаримага тортилган турк сериаллари

    04.10.2020, 17:41

    Forbes энг кўп пул ишлаб топган актрисалар рўйхатини эълон қилди. София Вергара рейтингда биринчи деб топилган

    03.10.2020, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.