Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро космик станциясидаги NASA астронавти Ер сайёрасининг ажойиб сурати билан бўлишди. Сурат АҚШ Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш миллий бошқармасининг Instagram саҳифасида пайдо бўлган.

Фото: Instagram / NASA

Фото: Instagram / NASA

«Уйимиз нақадар ажойиб… Куба, Багам ороллари ва Жанубий Флоридани ўраб турган ҳаво ранг ва ёрқин феруза ранглар бир-бирини жуда яхши тўлдириб турибди», — дейилади сурат остидаги изоҳда.

Ноёб сурат жойлаштирилган пост 1,3 миллиондан ортиқ лайк ва 6,6 минг изоҳ йиғган.

«Сурат кўзимга ёш келишга мажбур қилди. Сайёрамиз ажойиб ва ўйлайманки, биз унинг қадрига етмаяпмиз», «Ер гўзал», «Ажойиб фото», «Уни яксон қилиш керак эмас», «Юқоридан нақадар чиройли! Фарзандимиз ҳақида қайғуришимиз керак», — дейилади изоҳларда.

Аввалроқ NASA томонидан ўтказилган танловда Ернинг энг яхши суратлари аниқланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик
Маҳаллий
Президент Тошкент энергетика тизими бўйича қўшимча топшириқлар берди